2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Давлат Котиби ўринбосари етакчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди (07/13/2009)
АҚШ Давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Уильям Бернс 12-13 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган нуфузли делегацияга бошчилик қилди ва минтақавий ҳавфсизликдан тортиб, иқтисодий тараққиёт ҳамда фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш каби масалаларни муҳокама этиш учун Президент Ислом Каримов ва юқори лавозимдаги ҳукумат аъзолари билан учрашди.
Бернсга Миллий ҳавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича Бош директори Майкл МакФол ва Мудофаа вазирининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэвид Сидни ҳамкорлик қилишди. Делегация, шунингдек, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистонга ҳам сафар қилди.
Мазкур ташриф АҚШ Президенти Барак Обаманинг АҚШ ва Ўзбекистон орасидаги мустаҳкам, ўзаро манфаатли алоқалар тарафдори эканлигининг ифодасидир, дейди Бернс.
“Имоним комилки, икки мамлакат орасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун бизда, янги маъмуриятда имкониятлар мавжуд”, дейди Бернс. “Ушбу ташрифни мазкур йўналишдаги илк қадам сифатида кўрмоқдамиз. Ўзаро ҳамкорлигимиз алоқаларнинг кўпгина даражаларда кўтарилишини ўз ичига қамраб олиши лозим”.
Делегация икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Ислом
![]() |
| АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Уильям Бернс (ўнгда) 2009 йил 13 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашди |
Президент Ислом Каримов билан учрашув олдидан: “Ўзбекистон, табиийки, мазкур минтақада муҳим етакчи рол ўйнайди ва мен Президентнинг Афғонистон ҳамда бутун минтақа бўйлаб узоқ муддатли стратегиямизни амалга оширишнинг энг мақбул йўллари, шунингдек, келажакда қандай ҳамкорлик қилишимиз мумкинлиги ҳақидаги фикрларини эшитишни интиқлик билан кутиб қоламан”, деди Бернс.
АҚШ делегацияси, шунингдек, Президент Обаманинг АҚШ нафақат бошқа ҳукуматлар, балки бошқа жамиятлар билан ҳам алоқаларни мустаҳкамлаши лозимлиги ҳақидаги фикрининг ифодаси сифатида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳам учрашди.
АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Бернс, Давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари сифатида 2008 йилнинг май ойидан буён хизмат қилмоқда. У, шунингдек, Давлат котибининг Яқин Шарқ ишлари бўйича ёрдамчиси ва АҚШнинг Иорданиядаги элчиси лавозимида ҳам фаолият кўрсатган.



