Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчихона янгиликлари > Ўзбекистон мустақиллиги ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган кашталар кўргазмаси
Skip Left Section Navigation

2009 йилдаги дастурлар ва тадбирлар

Close Window Элчи Норланд Марҳабо Магдиева билан кўргазмада намойиш этилган кашталардан бирини кўздан кечирмоқда
Элчи Норланд Марҳабо Магдиева билан кўргазмада намойиш этилган кашталардан бирини кўздан кечирмоқда

Ўзбекистон мустақиллиги ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган кашталар кўргазмаси (08/28/2009)

28 август куни Элчи Норланд каштадўз Марҳабо Магдиева кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу кўргазма Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги ҳамда Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган кўплаб тадбирларнинг биридир. “Кашталарда юртим жилоси” дея номланган кўргазма Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида очилиб, унда иқтидорли каштадўзнинг йирик сўзаналари, ўтов безаклари ва бошқа хилма-хил нақшли санъат асарлари намойиш этилмоқда. Марҳабо Магдиева Элчи Норландга ўз ижодий фаолияти, бунда анъанавий усуллардан фойдаланиши ва илҳомга тўлиқ ижодий жараён хусусида гапириб берди. Элчи Норланд ёш каштадўзни илк кўргазмаси билан қутлаб, унга давомий муваффақиятлар тилади.