Элчихона янгиликлари
АҚШ инсонпарварлик ёрдами муҳтож оилалар ва болаларга

Ҳимояга муҳтож болалар янги кийим-бош, ётаржой буюмлари ва бошқа совғалар учун самимий миннатдорлик изҳор этмоқда (СНАР тақдим этган сурат)
2009 йилда АҚШнинг Жамоавий ва Инсонпарварлик Ёрдам Дастури (СНАР) доирасида шифокор-терапевтлар, етим болалар ва боқувчисиз қолган кекса кишиларга 1.5 миллион АҚШ доллари миқдорида кўмак берилди. Тезкор инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш дастури саналган СНАР нотижорат ва ҳукуматга қарашли муассасаларни зарур озиқ-овқат, кийим-кечак, ётаржой буюмлари, касалхона жиҳозлари ва дори-дармонлар билан таъминлайди. Бу йил мазкур ёрдамни тегишли жойларга етказиб беришда қатор ташкилотлар, жумладан Янги Умид Реабилитация Жамғармаси, Ўзбекистон Болалар Жамғармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳамкорлик қилди.
Бевосита СНАР кўмаги билан Бухорода содир этилган нохуш ҳаракатлар оқибатида зарар кўрган аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида махсус бошпанани таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. 2009 йил сентябрь ойида якунланиши кўзда тутилган ушбу таъмирлаш ишлари бошпананинг фаолият кўламини кенгайтириш, умумий гигиена ва санитария ҳолатларини яхшилашга қаратилган. 1999 йилдан буён Ўзбекистонга кўмак бериб келаётган СНАР бугунги кунгача 400 дан зиёд контейнерда бутун мамлакат бўйлаб муҳтож кишиларга инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Умумий қиймати 90 миллион доллардан ошадиган бундай кўмак натижасида 500 мингдан ортиқ муҳтож кишиларнинг оғири енгиллаштирилди.

Тиббиёт ходими тақдим этилган жиҳозни кўздан кечирмоқда
(СНАР олган сурат)


