Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > ВАТАНПАРВАРЛИК КУНИ ҲАМДА ХИЗМАТЛАР ВА ХОТИРЛАШ МИЛЛИЙ КУНИ
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

АҚШ Сиёсати

Ватанпарварлик куни ҳамда Хизматлар ва Хотирлаш Миллий куни, 2009 йил

Америка Қўшма Штатлари Президентининг баённомаси

  

ОҚ УЙ

Матбуот котиби идораси

 

 Дарҳол тарқатиш учун               2009 йил, 10 сентябрь

Жаҳон Савдо Маркази эгизак биноларининг букилган пўлатлари, Пентагоннинг шикастланган деворлари, Пенсилвания жанубий-ғарбидаги майдонда тутун қоплаган вайроналар орқали Америка халқининг ватанпарварлиги ва бардоши 2001 йил 11 сентябр куни ёрқин намоён бўлди. Биз бир халқ бўлиб, умуминсонийлик фазилатимиз билан ҳамжиҳатлик қилдик ва бир-биримизга ҳамдард бўлдик. Биз ҳалок бўлганларни эслаб қайғурдик ва америкаликларни бирлаштирган кунни ёд этдик.

Бугун биз бундан саккиз йил муқаддам вафот этганлар хотирасини ёдга оламиз. Ёрқин сентябр кунларининг бирида бегуноҳ эркак ва аёллар ва болалар илгари ҳам бир неча бор учишгани каби, ўз юмушлари билан учоқларга чиқишганди. Ақл бовар қилмайдиган террорчилик ҳаракатлари фожиага, вайронагарчиликка ва аламга сабабчи бўлди ҳамда давлатимиз ва дунёнинг турли бурчакларидан келган инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келди.

Суюкли яқинларимиз, дўстларимиз ва ватандошларимиз ҳамда бошқа барча вафот этганларни ҳурмат билан ёд этар эканмиз, биз ҳужумлардан сўнг америкаликларни бирлаштирган ғоялар ва олий мақсадларга содиқ қолишимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Биз ушбу жирканч жиноятларни амалга оширган кимсаларни қўлга олишимиз, қурбон бўлганлар учун адолатли ҳукм чиқарилишини таъминлашимиз, миллий хавфсизлигимизга бўлаётган барча таҳдидлардан ҳимояланишимиз лозим. Биз шунингдек ўзимизнинг асосий тамойилларимизга бўлган садоқатимизни кучайтиришимиз лозим. 11 сентябр фожиаси бизларнинг якка шахслар сифатидаги тақдиримиз давлатимизнинг тақдири билан боғлиқ эканлигини эслатди. Бизнинг демократиямиз давлатмиз асосини ташкил этувчи эркинликлар, яъни тенг ҳуқуқлилик, адолат, озодлик ҳамда демократияни ҳурмат қилишимиз билан янада мустаҳкамланади. Мазкур қадриятлар биз бугунги кунда эсга олаётган ватанпарварлик ва фидокорликни намоён этади.

Айни мана шундай ватанпарварлик руҳи билан мен барча америкаликларни қурбон бўлганларнинг руҳларини, зарур вақтда чақириқларга жавоб берган қахрамонларни, мамлакатимиз ва чет элларда ватанимизни ҳимоя қилишда давом этаётган хизматдаги жасур эркак ва аёлларни хотирлашга ва маросимларда иштирок этишга чақираман. Апрел ойида мен 11 сентябр кунини Хизматлар ва Хотирлаш Миллий Куни сифатида белгилаб берган, Эдвард М. Кеннеди муаллифлик қилган ва икки партия ташаббуси билан таклиф қилинган Америкага Хизмат Қилиш Қонунини фахр билан имзоладим. 11 сентябр воқеасида ўз қадрдонларини йўқотганларнинг оила аъзолари томонидан асос солинган Хизматлар ва Хотирлаш Миллий Куни 11 сентябр воқеаси қаҳрамонларини қадрлаш, ҳужумлардан кейин давлатимизни руҳлантирган ҳамжиҳатлик ва ҳамдардликни янада кучайтириш ҳамда жамиятимиз хизмати учун ўзимизни доимий равишда бағишлаб туришимиз учун имкониятдир.

Ёз мавсуми давомида барча ёшдаги ва турли инсонлар “Бирлашиб Хизмат Қиламиз” ҳаракати доирасида ўз жамиятларида бир-бирларига ёрдам қўлларини чўздилар. Бу хизматлар кўрсатилган ёз мавсуми сўнггига етар экан, биз инсонларни аниқ мақсадли хизмат фаолиятларини яна давом эттиришларига ва йил давомида олиб бориладиган ушбу лойиҳаларда қатнашиб боришларига ундаймиз. Биргаликда ишлаш орқали биз янги асрни, яъни кўнгилли бўлиб ишлаш ва хизмат қилиш барча америкаликларнинг турмуш тарзига айланишини бошлашимиз мумкин. Мусибатдан куч ола билиш билан биз давлатимиз тарихида жуда улкан саҳифа битишимиз ҳамда келгуси авлодлар Америка фаровонлигидан баҳраманд бўлишда давом этишларини таъминлашимиз мумкин.

2001 йил, 18 декабр куни тасдиқланган қўшма қарорга (107-89 рақамли Давлат Қонуни) мувофиқ Конгресс ҳар йили 11 сентябр кунини Ватанпарварлик куни деб белгилаган, ҳамда 2009 йил 21 апрелда тасдиқланган 111­-13 рақамли Давлат Қонунига мувофиқ эса ҳар йили 11 сентябр куни Хизматлар ва Хотирлаш Миллий Куни сифатида нишонланиши кўзда тутилган.

ШУ БОИС, МЕН, БАРАК ОБАМА, Америка Қўшма Штатлари Президенти, 2009 йил 11 сентябр кунини Ватанпарварлик куни ҳамда Хизматлар ва Хотирлаш Миллий Куни деб эълон қиламан. Мен 2001 йил 11 сентябр куни Қўшма Штатларга қарши содир этилган террорист ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган шахслар хотирасига Америка Қўшма Штатларининг барча бошқармалари, агентликлари ва давлат идораларини Қўшма Штатлар байроғини Ватанпарварлик куни ҳамда Хизматлар ва Хотирлаш Миллий Куни флагштокнинг ярмигача туширишга чақираман. Мен Қўшма Штатлар ва Пуэрто-Рико Ҳамдўстлиги губернаторлари ҳамда тегишли ташкилот ва шахсларни ушбу кунни нишонлашга таклиф этаман. Мен Қўшма Штатлар халқини давлатимиз айрилган инсонлар хотирасини ёд олиш жамоат йиғинларида иштирок этишга, ушбу кунни бошқа маросимлар ва тадбирлар, жумладан хотирлаш маросимлари билан ишонлашга ҳамда 2001 йил 11 сентябр террорист ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган бегуноҳ қурбонлар хотирасини ёдга олиш учун соат 8:46да бир дақиқа сукут сақлашга чақираман.

БУНГА ГУВОҲЛИК белгиси сифатида, мен, милоднинг икки минг тўққизинчи йил ўнинчи сентябр куни ва Америка Қўшма Штатлари Мустақиллигининг икки юз ўттиз тўртинчи йилида имзо чекдим.    

 

БАРАК ОБАМА