Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > АҚШ Президентининг Ийд-ул-Фитр Байрами Муносабати Билан Берган Баёноти
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

АҚШ сиёсати

АҚШ Президентининг Ийд-ул-Фитр Байрами Муносабати Билан Берган Баёноти

ОҚ УЙ

Матбуот котиби идораси

2009 йил, 19 сентябрь

 

Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунё мусулмонлари Рамазон ойини тугатиб, Ийд-ул-Фитр байрамини нишонлашар экан, Мишел ва мен ушбу қувончли айём муносабати билан ўз табрикларимизни йўлламоқчимиз. Ийд 30 кун ва тун давомида қилинган тоат-ибодатлар ниҳоясини нишонлаш фурсатидир. Аммо мусулмонлар ҳатто шундай шодиёна кунда ҳам муҳтожларни, шу жумладан қашшоқлик, очлик, можаро ва ҳар хил дардлардан азоб чекаётганларни ёдга олишади. Мана шу бир ой давомида мусулмон жамиятлар барча мусулмонларнинг ушбу айёмни нишонлаш имкониятига эга бўлишлари учун фитр закотини йиғишади ва тарқатишади. Қоҳирада айтганимдек, менинг маъмуриятим мусулмонлар ўз хайр-эҳсон амалларини фақат Рамазон ойида эмас, балки йил давомида ҳам бажара олишларини таъминлаш устида иш олиб бормоқда. Америка халқи номидан биз Қўшма Штатлар ва бутун дунё мусулмонларини ушбу муқаддас кун билан муборакбод этамиз. Ийд Муборак!