2008 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Дин ва жамоат етакчилари элчи Норландни кўҳна Бухорода қизғин кутиб олдилар (01/11/2008)
Шу йилнинг 9-11 январ кунлари элчи Норланд АҚШ элчиси сифатида пойтахт Тошкент ташқарисига амалга оширган учинчи расмий сафари ўлароқ тарихий шаҳар Бухорога ташриф буюрди. Бу галги ташриф аввалроқ Андижон ва Самарқанд вилоятларига бўлган ташрифлардан кейин бўлиб ўтди.
Элчи Норланд Бухоро вилояти ҳокими Самойдин Хусенов томонидан илтифот ила кутиб олинди. Элчи шунингдек вилоятдаги мусулмон ва яҳудий етакчилар билан учрашиш учун Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида Бухоро вилояти имом-хатиби ва Чабад Любавич синагогасида яҳудий жамоат аъзолари билан кўришди.
Ташриф чоғида элчи шунингдек аёлларга кўмак берувчи марказ “Ойдин нури”ни зиёрат этди. Ушбу марказ оиладаги зўравонлик қурбонларига кўмак беради ва уларни ҳимоя қилади, жумладан бу ерда ҳуқуқий маслаҳат, психологик консультация ҳамда тикиш, соч турмаклаш ва компьютер илми бўйича ихтиёрий ўқув машғулотлари олиб борилади. “Ойдин нури” 1999 йили Бухородаги турли таълим муассасалардаги ўқитувчилар томонидан ташкил этилган бўлиб, бу йил ўзининг ўн йиллигини нишонлайди. Аввалроқ марказ АҚШ элчихонасидан техник ва ахборот кўмагини олган.
Расмий ташрифига қўшимча ҳолда, элчи Норланд Бухоро давлат санъат-меъморчилик музейини унинг таниқли мудири Роберт Алмеев хамроҳлигида кўздан кечирди. Элчихона Бухоро музейига Алмеев етакчилигида амалга оширилган бир нечта лойиҳа учун грантлар тақдим этган эди, жумладан Файзулла Хўжаев уй-музейининг фасадини таъмирлашга ёрдам ва Бухоро Арки музейидаги Ахборот ресурс марказининг ташкил этиш учун компьютерлар тақдим этилган эди. Элчи Норланд шунингдек Бухоро-Самарқанд йўлининг 35 километрида жойлашган Ғиждувон шаҳарчасида тўхтаб, ака-ука Абдулло ва Алишер Нарзуллаевларнинг кулолчилик устахонасига кирди. Олтинчи авлоддаги бу кулол усталар маҳаллий сополга сариқ рангда анъанавий гулбезаклар туширилган пиёла, чинни ва лаганлар ясайдилар.

