2008 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
АҚШнинг Жиззахдаги сармояси (02/29/2008)
29 январь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Ричард Норланд Жиззахга сафар қилди. У вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муса Анорбоев билан учрашди, “UzExide” аккумулятор заводини бориб кўрди ҳамда Ҳамид Олимжон номидаги музейга ташриф буюрди.
Сафар давомида Элчи инсон ҳуқуқлари фаоллари билан кўришди ва таълим соҳасидаги алмашинув дастурлари доирасида АҚШ қўллаб-қувватлаган Жамоавий муносабатлар ва Ҳамкорлар дастури иштирокчилари билан биргаликда тушлик қилди.
Ўзбек-Америка қўшма корхонаси саналган “UzExide” аккумулятор заводи Элчи Норландни корхона фаолияти билан таништирди. 1998 йилда барпо этилган “UzExide” аккумулятор заводи АҚШнинг “Exide AB Group” ҳамда Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” ва “Жиззахаккумулятор” корхоналари билан ҳамкорликда тузилган бўлиб, унинг қурилишига 78 миллион доллар маблағ сарфланган. Мазкур заводда айни пайтда 400 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади, унда 2003 йилда ишга туширилганидан бери бир миллиондан ортиқ аккумулятор ишлаб чиқарилди.
Элчи ушбу сафар давомида Ҳамид Олимжон номидаги музейга ҳам қадам ранжида қилди. Музейда ўзбек халқининг иқтидорли фарзандларидан бири бўлган шоир ва адиб Ҳамид Олимжоннинг (1909-1944) суратлари, расмлари ва адабий асарлари намойиш этилган. Америка делегацияси у ерда Ҳамид Олимжонлар оиласининг Ўзбекистонга қўшган улкан ҳиссаси шарафига уюштирилган куй-қўшиқ базмини ҳам мириқиб томоша қилишди.

