Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар > Америка Қўшма Штатлари Элчиси Ричард Норланднинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табриги
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар 2009

Америка Қўшма Штатлари Элчиси Ричард Норланднинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табриги  (05/08/2009)

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқини Америка Қўшма Штатлари халқи номидан самимий муборакбод этамиз. Биз Иккинчи Жаҳон Уруши даврида жасорат билан ва фидокорона кураш олиб борган ўзбекистонликлар, ўша мудҳиш кунларнинг қурбонлари ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун қадрли бўлган барча кишилар хотираси учун чин ҳурмат изҳор қиламиз. Оилангизни тинчлик-осойишталик, соғлик-омонлик ва бахт-саодат ҳеч қачон тарк этмасин.