Пресс-релизлар 2008
Давлат котиби ёрдамчиси Баучер Ўзбекистонга ташриф буюрди (06/03/2008)
Минтақада мунтазам консультацияларнинг бир қисми сифатида 30 майда АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер Ўзбекистонга тўрт кунлик ташриф билан келди. Сўнгги марортаба у Ўзбекистонга 2006 йилнинг август ойида ташриф буюрган эди.
Тошкентда Котиб ёрдамчиси Баучер Президент Каримов ва Ўзбекистон ҳукуматининг бир қатор расмий вакиллари, жумладан Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Мурод Атаев билан учрашди. Котиб ёрдамчиси шунингдек инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашди, Тошкент Ислом Университети билан бориб танишди, Хазрати Имом мажмуасини ва Усмон Қуръонини бориб кўрди, Чорсу бозорини кўздан кечирли ва қисқа матбуот анжуманида иштирок этди. (Матни)
Самарқандга бўлган ташриф чоғида, Котиб ёрдамчиси Баучер Самарқанд вилояти ҳокими Уктам Барноев билан учрашди ва Самарқанднинг асосйи тарихий обидаларини кўздан кечирди ҳамда Имом Ал-Бухорий мажмуасини зиёрат этди.
Сафар мобайнида Котиб ёрдамчиси Баучер чегара хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик, наркотикка қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, таълим, минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ва Афғонистондаги қайта тиклашни ўз ичига олувчи кенг қамровли масалалар хақида муҳокама қилди.
Купрок расмда

