Пресс-релизлар 2008
Скрининг Жиҳози Ўзбекистон Божхона Назоратини Оширмоқда (06/06/2008)
6 июнь куни АҚШ элчихонаси раҳбарининг ўринбосари Брэд Хэнсон Ўзбекистон Давлат Божхона Қўмитаси мулозимларига ўнта радио изотор аниқлаш жиҳозини тақдим этди. Тақдимот маросими қўмитанинг Олий Ҳарбий Боэҳона Институтида бўлиб ўтди.
АҚШ Давлат Департаментининг Экспорт Назорати ва Чегара Хавфсизлиги Дастури (EXBS) орқали ҳарид қилинган ушбу жиҳозлар Ўзбекистон божхона ходимларига Ўзбекистонга яширинча олиб кирилиши мумкин бўлган радиоактив материалларни топишда ва аниқлашда қўл келади. EXBS дастури вакиллари шунингдек мазкур жиҳозларни қўллаш бўйича трейнинг ўтказадилар. Америка ва Ўзбекистон ҳамкорлиги мамлакатларимизнинг террорзим ва радиоакттив материалларни тарқатилишига қарши курашдаги умумий манфатларига хизмат қилмоқда.

