Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар > АҚШ Конгресси аъзосининг Ўзбекистонга ташрифи
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар 2009

АҚШ Конгресси аъзосининг Ўзбекистонга ташрифи (06/29/2009)

АҚШ Конгресси аъзоси Эни Фалеомавега 27-28 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Конгрессмен Фалеомавеганинг Ўзбекистонга ташрифи Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга оид имкониятларни муҳокама қилиш ҳамда умумий маънода Марказий Осиёнинг муҳим аҳамиятга эгалиги борасида АҚШ Конгрессининг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилди.

Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюрган конгрессмен Фалеомавега Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Шоисматов ҳамда Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашиш имконига эга бўлди.

Америка Самоасидан бўлган конгрессмен Фалеомавега АҚШ Вакиллар Палатаси Ташқи ишлар бўлимининг Осиё, Тинч океани ҳудуди ҳамда Глобал муҳит масалалари бўйича  қуйи қўмитасининг раиси бўлиб, у Осиё минтақасидаги бир қатор мамлакатлар, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатлари учун масъулдир.

Конгрессмен Фалеомавега кейинги тўрт йил ичида АҚШ Конгрессидан Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи вакилдир.