Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар > Элчихонада Мустақиллик Куни Кенг Нишонланди
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар 2008

Close Window Элчи Ричард Норланд Тўртинчи июль қабул маросимининг расмий қисмида меҳмонларни ва АҚШ элчихонаси ходимларини олқишламоқда
Элчи Ричард Норланд Тўртинчи июль қабул маросимининг расмий қисмида меҳмонларни ва АҚШ элчихонаси ходимларини олқишламоқда

Элчихонада Мустақиллик Куни Кенг Нишонланди (07/03/2008)

Учинчи июль куни АҚШ элчиси Ричард Норланд ҳар йили АҚШ элчихонаси томонидан нишонланадиган Тўртинчи июль расмий қабул маросимига мезбонлик қилди.  Мустақиллик декларациясининг 232 йиллигини нишонлаш учун АҚШ элчихонаси ходимлари ва юзлаб мехмонлар қаторида Сенат раиси Илгизар Собиров, Олий мажлиснинг қонун чиқарувчи палатаси спикери Дилором Ташмухамедова, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев, Адлия вазири Равшан Мухиддинов, Соғлиқни сақлаш вазири Феруз Назиров ва барча давлат маслаҳатчилари ташриф буюришди.

Дипломатик корпус ва Ўзбекистондаги америкалик фуқаролар ҳамда ўзбекистонлик журналистлар, илм-фан ва маданият соҳалари арбоблари, ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, ҳамда бизнес раҳбарлари элчихона дўстлари ва ҳамкорлари билан биргаликда маросимда ҳозир бўлишди. 

Қуёш ботар экан, элчихонани қўриқлаш хизматини ўтаётган АҚШ денгиз пиёдалари қисми АҚШ байроғини олиб киришди, сўнг элчихонанинг америкалик ва ўзбекистонлик ходимлари АҚШ ва Ўзбекистон миллий мадҳияларини куйладилар.  Мадҳиялар тугагач, Элчи Норланд, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Америка Мустақиллик кунига бағишланган илк нутқини ўқиб эшитирди.  Элчи ўз нутқини ҳавайиликларнинг анъанавий саломлашиш сўзи, яъни “Алоҳа” сўзи билан якунлади. Маросим маҳаллий раққосалар томонидан ижро этилган Ҳавайининг анъанавий рақси ва Ўзбекистонни Хоразмча рақси билан якунланди. Ўзбекистонлик ва америкалик бизнес вакилларининг саховати туфайли, меҳмонлар Тўртинчи июль байрамига хос бўлган таомлар ва ичимликлардан татиб кўрдилар.