Пресс-релизлар 2008
АҚШ Давлат Котиби Ёрдамчиси Муовини Жорж Кролнинг Тошкентга Бўлган Ташрифига Доир (07/26/2008)
24 - 26 июль кунлари АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг муовини Жорж Крол Тошкентда бўлди. У Ўзбекистон ҳукумати, фуқаро жамияти ва инсон ҳуқуқлари бўйича иш олиб борувчи гуруҳлар вакиллари билан учрашди. Унинг Ўзбекистон хукумати вакиллари билан учрашувлари АҚШ ва Ўзбекистон орасидаги ҳамкорликни илгари суриш имкониятларини муҳокама қилишга қаратилди. Давлат котиби ёрдамчиси муовини Крол мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча жабхасида, жумладан хавфсизлик сохасида, иқтисод, савдо ва гуманитар, маданий ва таълим соҳаларда олға силжиш давом этишига умид билдирди. У Ташқи ишлар вазири ва Дин масалалари бўйича давлат қўмитаси раиси билан кенг қамровли муҳокамалар ўтказди. Элчи Крол АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг муовини лавозимини 2008 йилнинг май ойида эгаллаган. Жаноб Крол минтақада катта иш тажрибасига эга, хусусан у 2003 - 2006 йиллар мобайнида АҚШнинг Беларусдаги элчиси бўлган.

