Пресс-релизлар 2008
Генерал-лейтенант Мартин Демпси портламаган Қурол Яроқларни Тозалашда АҚШ Томонидан Кўрсатилаётган Ёрдамга эътибор қаратмоқда (08/28/2008)
Минтақада мунтазам консультацияларнинг давоми сифатида, 28 август куни, АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони вазифасини бажарувчи Генерал-лейтенант Мартин И. Демпси Тошкентга ташриф буюрди.
У Мудофаа вазирлиги ва Ташқи Ишлар вазирлигининг юқори мартабали мулозимлари билан хамда Гиёхванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат коммиссияси вакиллари билан учрашди ва минтақавий хамкорлик, Афғонистонда қайта тиклаш жараёни, инсон хуқуқлари ва наркотикларга қарши кураш каби кенг қамровли масалаларни мухокама этди. Генерал-лейтенант Демпси шунингдек Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси рахбарияти билан учрашди. Генерал-лейтенант Демпсининг ташрифи, АҚШ томонидан Ўзбекистоннинг Когон туманига кўрсатилаётган харбий ёрдами билан бир вақтга тўғри келди.

