Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар > Биродарлашган шаҳарлар - Тошкент ва Сиэтл ўзаро дўстона муносабатларнинг 35 йиллигини нишонлади
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар 2008

Close Window Маросимнинг энг қизғин пайти, Сиэттл Тинчлик истирохат боғи, 30 август
Маросимнинг энг қизғин пайти, Сиэттл Тинчлик истирохат боғи, 30 август

Биродарлашган шаҳарлар - Тошкент ва Сиэтл ўзаро дўстона муносабатларнинг 35 йиллигини нишонлади (08/30/2008)

30 август куни Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларнинг 35 йиллигини нишонлаш мақсадида АҚШ Элчихонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сиэтл тинчлик боғи”да америкача кўнгилочар тадбир уюштирди. Тошкент – Сиэтл биродарлашган шаҳарлар Уюшмаси тошкентликлар учун мармар ўриндиқ совға қилди. Сиэтл аҳли томонидан берилган мазкур ҳадянинг очилиш маросимида 200 дан ортиқ киши, жумладан, Сиэтлдан ташриф буюрган 16 нафар меҳмон иштирок этди. Унда Сиэтл Кенгаши аъзоси Жан Драго, Сиэтл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар Уюшмаси Президенти Дэн Петерсон, Сиэтлнинг собиқ ҳокими Вес Уҳлман, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Воҳид Козимов, сенатор Фарида Абдураҳимова ҳамда Элчи Ричард Норланд сўзга чиқиб, “халқдан халққа” деб номланган бундай ташаббус Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эгалигини таъкидладилар.

Тадбир давомида нафақат жамоатчилик илиқ кутиб олинди, балки унда бундан 35 йил аввал биродарлашган шаҳарлар шартномасини имзолаган собиқ ҳокимлар - Уҳлман ва Козимов яна дийдор кўришди. У чиндан ҳам Тошкент ва Сиэтл ўртасидаги илиқ муносабатлар ўзига хос тарзда нишонланган тадбирга айланди.

2008 йил давомида ушбу муҳим санани байрам қилиш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этилди. Сиэтллик меҳмонлар ногирон болаларга бейсбол ўйнашни ўргатиш орқали америкача маданиятнинг бир кўринишини намойиш этишди.

Март ойида АҚШ Элчихонаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Сиэтл тинчлик боғи”да ҳашар ўтказди. Апрель ойида эса ўзбекистонлик талабалар Америка Қўшма Штатларидаги коллеж ҳаёти тўғрисида тўлиқроқ билимга эга бўлиш мақсадида Сиэтл жамоатчилик коллежи билан рақамли видео анжуман орқали боғланди. АҚШ алмашинув дастурлари иштирокчилари ва Ахборот Ресурс Маркази аъзолари Голливудда ишланган “Сиэтлда бедор” фильмини мириқиб томоша қилишди. Бундан ташқари, декабрь ойида Сиэтл шаҳар ҳокими бир гуруҳ тошкентликларни ўз шаҳрига меҳмонга чақиришни режалаштирган. 35-йиллик сана муборак бўлсин!