Пресс-релизлар 2009
USAIDнинг Марказий Осиё бўйича Янги Минтақавий Директори Вашингтонда қасамёд келтирди
Вашингтон, Колумбия округи – АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID)нинг эълонига кўра, 31 август куни Эндрю Сиссон USAIDнинг Марказий Осиё республикалари бўйича янги минтақавий директори сифатида қасамёд келтирган. USAID Маъмури вазифасини бажарувчиси Алонзо Фулгхэм маросимга раислик қилиб, Сиссон қасамёдини қабул қилди.
USAID - АҚШ ҳукуматининг ҳорижий мамлакатларга кўмак кўрсатиш учун масъул бўлган етакчи агентликдир. Хозирда USAID дунё бўйлаб 100га яқин мамлакатларда, жумладан 1992 йилдан бошлаб Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда фаолият юритиб келмоқда. USAID дастурлари иқтисодий ўсишини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимиларини такомиллаштириш, демократик институтларини ривожлантириш учун мазкур мамлакатларга ёрдам беради.
Эндрю Сиссон АҚШ дипломатик хизматининг етакчи мутахассиси бўлиб, унга энг юксак дипломатик даражалардан бири – маслахатчи даражаси берилган. 2009 йилнинг июнь ойида у USAID йўлланмаси бўйича Миллий ҳарбий коллежда икки йиллик хизматини якунлади. У ерда Сиссон, магистрлик дастури бўйича тахсил олаётган АҚШ ва хорижий ҳарбий катта зобитлар ҳамда Давлат департаменти мутахассисларига миллий хавфсизлик стратегияси мавзуида дарс берган.
“Эндрю Сиссон ўз ишининг ҳақиқий устасидир ва унинг тараққиёт соҳасидаги тажрибаси, намойиш этилган етакчилик қобилиятлари ҳамда софдиллиги, Марказий Осиё республикалари бўйича минтақавий ваколатхонамизга бошчилик қилганида самарали иш гаровидир”, деди Фулгхэм. “Мен уни тўлиқ қўллаб-қуватлайман ва унга ишонаман”.
Миллий ҳарбий коллежда ишлашдан аввал, Сиссон АҚШ Давлат департаментида Африка бўйича Бош мувофиқлаштирувчи лавозимида фаолият юритиб, департаментнинг Ҳорижий ёрдам бўйича директор идорасини ташкил этишга ҳисса қўшди. 2002-2006 йилларда Сиссон Найробида жойлашган Шарқий Африка бўйича USAIDнинг минтақавий ваколатхонаси директори лавозимида ишлаб, жанубий Судан, Сомали, Бурунди ва Жибутидаги ёрдам дастурлари ҳамда бир неча чегаралар-аро минтақавий дастурларга масъул бўлган. 1999-2002 йилларда Косоводаги USAID ваколатхонаси директорининг ўринбосари сифатида Сиссон можародан кейинги ёрдам дастурини амалга оширишга ёрдам берди. Унинг аввалроқ ишлаган жойлари Сомали, Руанда, Гана, Малави, Ҳиндистон ва Вашингтонни ўз ичига қамраб олади.
Сиссон ўз Бакалавр унвонига Вильямс коллежида қўлга киритди, Тафтс университети қошидаги Флетчер факультетида эса Ҳуқуқ ва дипломатия бўйича Магистр ва Докторлик унвонларига ҳамда Миллий мудофаа университети қошидаги Қуролли кучлар Саноат коллежида ҳам Магистр унвонига эга бўлди. Унинг қизиқишлари доирасига иқтисодий ва сиёсий тараққиёт, қайта тикланиш ва барқарорлик киради.
USAIDнинг Марказий Осиё бўйича Янги Минтақавий Директори Вашингтонда қасамёд келтирди (PDF - 141kb)


