Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар > USAIDнинг Марказий Осиёда ОИТСга қарши курашиш лойиҳаси иш якунларини ясади
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар

USAIDнинг Марказий Осиёда ОИТСга қарши курашиш лойиҳаси иш якунларини ясади

 

Тарқатиш учун:                                                                  Қўшимча ахборот учун:

2009  йил, 14 сентябрь                                                   «ПОТЕНЦИАЛ» лойиҳаси, Елена Кудусовага  

                                                                                              +7-727-262-3062, yelena.kudussova@capacity.kz

 

2009 йил 14 сентябрь куни Олмати шаҳрида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) маблағи билан таъминлаган ОИТСга қарши курашиш «ПОТЕНЦИАЛ» беш йиллик лойиҳаси якунларига бағишланган лойиҳа ёпилиши конференцияси ўз ишини якунлади. 

Конференция ишида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат ва нодавлат ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар ва 2004-2009 йиллар давомида USAID маблағи билан таъминлаган “Потенциал” лойиҳаси натижаларини муҳокама қилдилар.  Лойиҳаси ОИВ ва ОИТС тарқалишининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чоралар кўришда  маҳаллий ташкилотларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлади ҳамда ва уларнинг ҳар томонлама чуқур асосланган ОИВ ва ОИТСни назорат қилиш дастурларини бошқарувчи муассасалари ва уларниниг боғламасини ривожланишига ҳисса қўшди 

 

Марказий Осиёнинг ҳар бир мамлакатида, экспертларнинг фикрига кўра инъекцион усулда наркотик моддалар истеъмоли орқали ОИВ ва ОИТС тарқалиши анчагина ошганига қарамасдан ОИВ ва ОИТС тарқалишини олдини олишда режалаштириш ва мувофиқлаштиришни кучайтириш «ПОТЕНЦИАЛ» лойиҳасининг асосий натижаларидан бири бўлди.

 

Лойиҳа кўмаги билан ушбу соҳадаги чора-тадбирларни кузатиш ва баҳолаш бўйича Миллий дастур ва режалар ишлаб чиқилиб тадбиқ этилди. Шунингдек, ОИВ борасида иш олиб бориш тўғрисида ахборот йиғиш ва алмашиш тизими ишлаб чиқилди ва жамоалар ва ноҳукумат соҳа вакиллари орасида мувофиқлаштириш яхшиланди. Бундан ташқари лойиҳа доирасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли аҳолининг қалтис гуруҳлари орасидаги профилактика дастурлари ОИТСга қарши курашишнинг стратегик миллий дастурларининг асосий вазифаларидан бири, деб тан олинди. 

 

«ПОТЕНЦИАЛ» лойиҳаси доирасида минтақадаги 318 ОИТС хизмати ташкилотилари ходимларига  малака ошириш имконияти берилди.  Натижада мазкур ташкилотлар ОИВ олдини олиш борасида 39та мукаммал лойиҳалар ишлаб чиқдилар ва ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 1,8 миллион АҚШ долларини жалб этдилар. Лойиҳанинг қўллаб-қувватлаши билан ҳозир ҳам ёшлар орасида ОИВни олдини олишга қаратилган 4та  ёшлар марказлари мувоффақият билан ишлаб турибди, ҳозирда уларнинг хизматидан 300 мингга яқин ёшлар фойдаландилар. Шунингдек лойиҳа ОИВ билан яшаётган кишиларнинг минтақавий тармоғини яратишда кўмаклашди.

 

«ПОТЕНЦИАЛ» лойиҳасининг кўпгина ишлари ОИТС билан яшаётган инсонларга тиббий хизматни яхшилашга қаратилди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда лойиҳада силга ва ОИТСга қарши хизматларни бирлаштириш моделлари ишлаб чиқиб тадбиқ этилди. 450 тиббий ходим ОИТС ва сил инфекция билан зарарланган кишиларни даволаш бўйича малака оширди, тиббий муассасаларнинг 191 раҳбари сил/ОИВ борисида мувофиқлаштириш ва кузатиш бўйича билимларини оширдилар, 7500 бемор эса тажрибавий моделлар доирасида хизматлардан фойдаландилар.  ОИВ/силни бошқариш масалалари магистратура таълим дастурига киритилди.

 

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ОИВга маслаҳат ва тестларни такомиллаштириш модели ишлаб чиқилиб тадбиқ этилди.  Ушбу моделдан 1200 киши фойдаланди. Қозоғистоннинг Темиртоу шаҳрида ОИВнинг олдини олиш ва уни даволашни тиббий-санитария ёрдамининг бирламчи бўғини (БТСЁ)га ОИВнинг олдини олиш ва даволашни интеграция қилиш мақсадида антиретровирус терапия (АРВТ)ни интеграция этиш модели ишлаб чиқилиб тадбиқ этилди.  Ўзбекистон, Тожикистон ва Турманистоннинг БТСЁ мутахассислари аҳолини ОИВ инфекциясининг тарқалиш ва олдини олиш йўллари тўғрисида хабардор қилиш масаласи, вирус билан яшаётган шахсларнинг иснод тамғаси ва камситилишини камайтириш бўйича малакаларини оширдилар. 

 

«Марказий Осиёдаги барча 5 мамлакатнинг давлат хизматчилари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлари вакиллари “Потенциал» лойиҳасининг юқоридаги ва бошқа ютуқларини кўриб чиқдилар ва бу ютуқларни минтақадаги келажакда амалга ошириладиган ОИВни олдини олиш фаолиятларига киритиш масаласини муҳокама қилдилар.

 

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) молиявий  ёрдами билан таъминлаган «ПОТЕНЦИАЛ» лойиҳаси Жон Сноу корпорациясининг илмий тадқиқотлар ва кадрларни тайёрлаш институти (JSI) томонидан бажарилди.  Қўшимча ахборот учун (007) 727 262-30-69/62/79 рақамли телефонлари орқали мурожаат қилинг ёки  www.capacityproject.info сайтига киринг.

USAID тўғрисидаги ахборотни http://centralasia.usaid.gov сайтидан ёки 250-7612, ички. 6414 рақамли телефонлар орқали олиш мумкин.