Пресс-релизлар 2008
АҚШ Элчихонасининг Рамазон Хайити муносабати билан йўллаган табриги (09/29/2008)
Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Ўзбекистон халқига Рамазон Хайити муносабати билан самимий қутловларини йўллайди. Дунё бўйлаб, шу жумладан Америкада мусулмонлар тинчлик ва биродарлик каби умумий қадриятларни ёдга олиш имкониятини нишонлар эканлар, элчихона халқларимиз ўртасида ўзаро алоқаларни янада кенгайишига умид қилади. Ушбу муқаддас айём Сизга ва оилангизга сихат-саломатлик ва бахт-саодат олиб келсин!

