Пресс-релизлар
Ўзбекистондаги USAID томонидан молиялаштирилган cилга қарши курашиш дастури ўз ишини якунламоқда
2009 йил 29 Сентябрда АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) ва Project HOPE Тошкент шаҳрининг «Ройтахт» бизнес марказида Ўзбекистондаги 5 йиллик Силга қарши курашиш дастури эришган натижаларни тақдимот қилиш мақсадида якуний йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID), Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий текшириш маркази, Республика DOTS маркази, ОИТВ, Сил ва малярияга қарши курашиш глобал жамғармаси грантини (“Сил” компоненти) амалга ошириш бюроси, Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ва Силга қарши курашиш бўйича фаолият олиб бораётган бошқа ўзбек ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Дастур 2004 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Силни назорат қилиш Миллий дастурини тадбиқ этишда кўмаклашди. Дастурни амалга оширишга $4 миллион миқдорида маблағ сарфланди. Дастур тиббиёт ходимлари ва Соғликни саклаш тизимидаги туман ва вилоят менеджерларини ўқитди, маҳаллий мутахассисларга иш самарасини баҳолаш ва мониторинг ишларини амалга оширишда кўмаклашди. USAID дастури миллий мутухассисларга Сил бўйича академик ўқитув қўлланмаларини ишлаб чиқишда, яъни лаборатория тармоқларини ишлаш стандартларини ишлаб чиқиш, ташқи сифат назорати бўйича тавсиялар, мониторинг ва баҳолаш, Сил дори дармонларини бошқариш тизимини яхшилаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишда ёрдам берди.
4,000 дан ортиқ тиббиёт ходимлари DOTS стратегияси, Силни назорат қилиш дастурини бошқариш, супервизия, Сил/ОИТВ, Дориларга турғун Сил турлари, дори дармон тизимини бошқариш ва Сил беморларига маслаҳат бериш мавзулари бўйича ўқитилди.
Шунингдек USAID дастури тиббиёт ходимлари ва аҳоли орасида Сил касаллиги бўйича хабардорликни ошириш бўйича ҳам фаолият олиб борди. Дастур аҳолига Сил касаллиги бўйича маълумот етказиш мақсадида 150 дан ортиқ журналистлар ва 200 та маҳалла фаолларини ўқитди. Шулар ёрдамида 35 000 дан ортиқ аҳолини сил белгилари ва тиббий ёрдам олиш учун ўз вақтида мурожаат қилиш муҳимлиги бўйича хабардорлиги оширилди. Буларга қўшимча бир неча телевизион ва радио роликлар ишлаб чиқилди ва мамлакатимизнинг 22 миллиондан ортиқ аҳолисини қамраб олувчи 22 та вилоят телерадиостанциялар каналларида намойиш этилди.
Ўзбекистонда USAID томонидан молиялаштирилган ва Project HOPE томонидан амалга оширилаётган дастурнинг барча тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Республика DOTS маркази, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий текшириш маркази ва бошқа миллий ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди. АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) Америка Давлат агентлиги бўлиб, дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатларга ривожлантириш ёрдамини кўрсатиб келмоқда. 1993 йилдан буён, USAID Ўзбекистон Давлатига ва ташкилотларига қишлоқ хўжалиги, мамлакатнинг бошқа иқтисодий секторлари ва Соғлиқни Сақлаш тизимини ривожлантиришда кўмаклашмоқда.
Project HOPE (Health Opportunity for People Everywhere) – бу “Халқдан – халққа” халқаро Соғлиқни Сақлаш Фонди бўлиб, 1958 йил ташкил топган ва 50 йилдан буён Соғлиқни Сақлаш доирасида техник ёрдам кўрсатиб келмоқда. Project HOPE бош офиси АҚШ Вирджиния штатида жойлашган.
###


