2008 йилдаги дастурлар ва тадбирлар
Америка савдо палатасининг Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятлари кўламини кенгайтиришмоқда (11/14/2008)
Америка савдо палатасининг Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари янги йилдан эътиборан ўз фаолиятлари кўламини кенгайтиришга режа қилмоқдалар. Жумладан, Америка савдо палатасининг аъзолари бўлмиш JMP International (JMP) ва Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси (CASC) Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Вилоят ўзининг марказий жойлашуви, Тошкентга яқинлиги ҳамда электр ва газнинг ишончли таъминоти каби шароитлари билан ушбу компанияларни ўзига жалб этган.
Ўзбекистондаги пахта тозалаш заводларнинг фақат биттаси америкалик тадбиркорларга тегишли бўлиб, ушбу завод CASC томонидан 100 ишчи ёрдамида бошқарилади. Маҳаллий ва хорижий (Россия ва Канада иштирокидаги) сармоя кўмагида иш олиб борадиган JMP эса «Фруктовый сад» брэнди остидаги шарбат маҳсулотларининг Ўзбекистондаги савдоси билан шуғулланади. JMPнинг маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича Сирдарё шаҳрида қурилаётган янги заводи 2009 январ ойида ишга тушиши режалаштирилган. Мазкур завод Марказий Осиёда энг йирик шарбат ишлаб чиқарувчи иншоот бўлади.
2008 йил 14 ноябрда Гулистонга бўлган бир кунлик ташрифи чоғида, АҚШ элчиси Норланд ушбу икки заводни кўздан кечирди ва ҳоким Абдурахим Жалолов билан учрашди. Элчи билан суҳбат давомида ҳоким ер ислоҳоти, миграция ва болалар меҳнати, сув ва хорижий сармоя масалаларига оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳоким Жалоловнинг айтишича, Сирдарёда хорижий ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан сармоя киритилиши ва ҳамкорликнинг давом этиши олқиш билан қарши олинади. Элчи Норланднинг ташрифидан бироз аввал, АҚШ элчихонасининг сиёсий ва иқтисодий бўлими вакили ноябр бошларида Гулистонда бўлиб ўтган сармоя масалаларига оид семинарда иштирок этганди.

