Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар 2007 > Элчи Норланд Андижонга Ташриф Буюрди
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар 2007

Close Window Элчи Норланд Асакадаги “GM-Uzbekistan” автомобил заводида
Элчи Норланд Асакадаги “GM-Uzbekistan” автомобил заводида

Элчи Норланднинг Андижон сафари (11/19/2007)

2007 йил 15 ноябрда Элчи Ричард Норланд Андижон вилоятига биринчи бор ташриф буюрди. Уни вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов илиқ кутиб олди ва 2005 йилдаги фожиали воқеалардан кейин вилоятда юз берган олдинга силжишлар тўғрисида сўзлаб берди.

Элчи Норланд Асака шаҳрида жойлашган “GM-Uzbekistan” автомобил заводини бориб кўрди. Ушбу завод Фарғона водийсидаги энг йирик ўзбек-америка қўшма корхонаси бўлиб, у Марказий Осиёдаги энг катта ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади. Элчи жанобларини “GM-Uzbekistan” директорининг биринчи ўринбосари Аҳмаджонов Исроил ва ҳоким муовини Кетмонов Ҳатамжон завод фаолияти билан яқиндан таништиришди. Элчи Норланд сафари давомида андижонликлар кўрсатган меҳмондўстликдан бағоят мамнун бўлди ва келгусида бу ерга яна ташриф буюражагини билдирди.