Пресс-релизлар 2008
Ўзбекистонда GM двигателлар ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхона ташкил этилди (12/19/2008)
GM Powertrain Europe пресс- релизи
-
Маҳаллий шароитда двигателлар ишлаб чиқариш Ўзбекистонда Chevrolet маҳсулотлари кўпайишига турки бўлади
-
Янги завод Ўзбекистон ва МДҲ бозори учун йилига 360 мингта двигател ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади
Тошкент, Ўзбекистон – General Motors ва “Ўзавтосаноат” ҳамкорлигида Ўзбекистон бозори ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида автомобил соҳасидаги келгуси лойиҳалар учун кичик ҳажмли, тежамкор GM двигателлар ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона ташкил этилди.
“GM Powertrain Uzbekistan” янги қўшма корхонаси Америка корпорацияси ва “Ўзавтосаноат” ҳамкорлигида 2007 йилнинг октябрида ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган автомобиллар ишлаб чиқарадиган “GM Uzbekistan” қўшма корхонасининг мантиқий давомидир.
“GM Uzbekistan” айни пайтда Андижон вилояти Асака заводида Chevrolet ва GM Daewoo русумларидаги бир қатор автомобиллар ишлаб чиқармоқда, жумладан Captiva, Epica, Lacetti, Nexia, Matiz ва Damas.
2008 йили “GM Uzbekistan” 200 000 автомобил ишлаб чиқаришга ва улардан 85 000 автомобилни Ўзбекистонда сотишни режалаштирган ва келгуси уч йил ичида кўпроқ Chevrolet русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
ЁАЖ “General Motors Powertrain Uzbekistan” янги корхона акцияларининг аксарияти, 52 фоизи, GMга тегишли бўлади.
Тошкент вилоятида барпо этиладиган завод қурилиши 19 декабр куни тамал тоши қўйиш маросими билан бошланди. Маросимда “GM Powertrain Europe” вице-президенти Майк Аркамоне , Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розукулов ва Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов иштирок этдилар.
“Ушбу сармоя GMнинг салоҳиятга эга бозорларда тез ўсиш стратегиясини акс этади,” деди жаноб Аркамоне. “Автомобил саноатидаги ўзгаришларга қарамай, GM Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари каби бозорларда узоқ муддатни кўзлаб, ўз ҳамкорлигини ривожлантиришда давом этади ва минтақанинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.”
“GM Powertrain Uzbekistan” ва “GM Uzbekistan” қўшма корхонлари орқали, GM компанияси Ўзбекистонга ва минтақага ишлаб чиқариш ноу-хауси, замонавий технологиялар, малака ошириш ва иш жойларинини яратиш каби муҳим омилларни олиб кирмоқда.
“GM Uzbekistan” автомобиллар ишлаб чиқарадиган қўшма корхонада 5000 ишчи ишлайди, “GM Powertrain Uzbekistan” эса 1200 янги иш ўрин яратади.
“GM Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонаси айни пайтда GMнинг Жанубий Корея ва Хитойдаги заводларида асосан Осиё Тинч Океани мамлакатлари бозори учун ишлаб чиқарилаётган 1.0, 1.2, 1.4 ва 1.5 литр ҳажмли двигателлар ишлаб чиқаради.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати дастлаб “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси талабини қондириш ҳажмига тенг бўлади, ва минтақада талаба кўпайиб борар экан, йилига энг катта ишлаб чиқариш қуввати 360 мингта двигателни ташкил этади.
“GM Powertrain Uzbekistan” компаниясининг муҳим хусусияти шуки, унда цилиндр блокининг алюмин каллакчаларини қуйиш бўйича Европа ва Марказий Осиёда биринчи ва ягона бўлган печ қурилади.
“GM Powertrain Uzbekistan” уч сменли ва олти кунли иш жадвалини қўллайди. Ишлаб чиқаришнинг бошланиши 2011 йилнинг март ойига мўлжалланмоқда. Янги қўшма корхона мустақил корхона бўлиб, “GM Uzbekistan” билан яқин ҳамкорликда фаолият кўрсатади.
General Motors Corp. (NYSE: GM) дунёдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи корпорация, мана 77 йилдирки автомобил сотиш ҳажми бўйича дунё миқёсида етакчиликни эгаллаб келмоқда. 1908 йили ташкил топган GM, бугунга келиб дунё бўйлаб 266 000 ходимга эга. Бош қароргоҳи Детройт шаҳрида жойлашган бўлиб, GM ўзининг автомобил ва юк машиналарини 35 мамлакат ҳудудида ишлаб чиқаради. 2007 йили дунё бўйлаб GMнинг қарийб 9,37 миллион қуйидаги русумли автомобиллари ва юк машинаси сотилган: Buick, Cadillac, Chevrolet, GMC, GM Daewoo, Holden, Hummer, Opel, Pontiac, Saab, Saturn, Vauxhall and Wuling. Европада GM ўз автомобилларини 40дан ортиқ мамлакатда сотади. Корпорация етти мамлакатда 10 автомобил ишлаб чиқариш ва йиғиш заводига эга, ушбу заводларда 55 500 киши ишлайди.
GM бўйича қўшимча маълумотни http://media.gmeurope.com ҳамда http://www.gmeurope.com ўқиш мумкин. GM Europe блоги: http://drivingconversations.com

