Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Пресс-релизлар > Элчи Ричард Норланднинг Янги Йил Қутлови
Skip Left Section Navigation

Пресс-релизлар 2008

Элчи Ричард Норланднинг Янги Йил Қутлови (12/31/2008)

Америка Қўшма Штатлари халқи номидан барчангизни Янги Йил муносабати билан самимий муборакбод этаман. 2008 йил Америка халқи учун муҳим тарихий аҳамиятга эга йил бўлди, чунки халқимиз биринчи маротаба афро-америкалик Президентни сайлади. Биз ушбу йилда АҚШ ва Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда инсон ҳуқуқлари каби муҳим соҳаларда ўзаро бир-бирини англаши чуқурлашганининг гувоҳи бўлдик. Ишончимиз комилки, АҚШ-Ўзбекистон муносабатларидаги қадам-бақадам ўсиш янги йилда ҳам давом этади. Келгуси йилда дунё кўплаб муаммоларни, шу жумладан, глобал иқтисодий бўҳрондан чиқиш муаммосини бошидан кечиради. Аммо, ўйлайманки, биргаликда меҳнат қилиб, биз бундай муаммоларни бартараф эта оламиз. 2009 йил барчангизга оилавий бахт, соғлик ва осойишталик олиб келсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!