Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > Страсбург-Кехл Саммити Трансатлантик алоқаларни мустаҳкамламоқда ва НАТОнинг келгуси вазифаларини белгиламоқда
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

Страсбург-Кехл Саммити Трансатлантик алоқаларни мустаҳкамламоқда ва НАТОнинг келгуси вазифаларини белгиламоқда

4-апрел 2009 йил

Страсбургда ўтказилган Саммит учрашувида НАТО раҳбарлари Иттифоқ хавфсизлигининг бўлинмаслик тамойилларини, трансатлантик бирдамликка бўлган мажбуриятни ва Европанинг умумий мақсади бўлган бутунлик ва эркинликни яна бир бор қайд этишди.

НАТО раҳбарлари асосий қадриятлар, тамойиллар ва НАТО Иттифоқининг мақсадларини яна бир бор таъкидлаб ўтган Иттифоқ Хавфсизлиги бўйича Декларация қабул қилишди. Улар XXI асрнинг янги хавфсиз муҳитида НАТОнинг узоқ муддатли ролини белгилаб берувчи ҳужжат - янги Стратегик Концепцияни ишлаб чиқишни ҳам бошлаб юборишди.

Учрашув сўнггида чиқарилган расмий баённомада раҳбарлар Албания ва Хорватияларнинг Иттифоққа қўшилишларини маъқуллашди, Евро-Атлантик минтақада барча учун хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкор давлатлар билан ҳамкорлик ва мулоқотни давом эттириш ва НАТО аъзолиги учун эшикларнинг доимо очиқлигини билдирувчи НАТОнинг мажбуриятини яна бир бор қайд этишди.

Давлатлар ва Ҳукуматлар раҳбарлари салоҳиятларини модернизация қилиш, Иттифоқнинг бошқа халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар билан бирга ишлаши ҳамда унинг миссиялари ва амалиётлари тўғрисида ҳам қарорлар қабул қилишди.

Раҳбарлар Иттифоқнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомининг мақсадлари ва тамойилларини қўллаб-қувватлаш учун ёрдам беришларини яна бир бор таъкидлашди ва икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг фойдалигини айтиб ўтишди. НАТО раҳбарлари янада кучлироқ ва янада қудратлироқ бўлган Европа мудофаасининг муҳимлигини ҳам таъкидлашди, умумий хавсизлик муаммоларини ҳал этиш мақсадида ўз имкониятларини кучайтириш учун Европа Иттифоқининг саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

Улар турли хил ҳарбий амалиётлар ва миссияларни олиб бориш учун тўлиқ тайёрланган қўшинлар билан таъминлаш мақсадида НАТОни ўзгартириш, Иттифоқнинг XXI аср тахдидларини бартараф этиш салоҳиятини кучайтириш мумкинлигини айтишди.

НАТО раҳбарлари Евро-Атлантик минтақадаги хавфсизлик, Афғонистон хавфсизлиги ва барқарорлиги билан чамбарчас боғлиқлигини тан олишди ва НАТОнинг энг асосий эътибори Афғонистондаги БМТ-қўмондонлигидаги ISAF миссиясига қаратилганлигини эълон қилишди. Ҳарбий ва фуқаролик ресурсларни жамлаган умумий ёндашув билан НАТО халқаро ҳамжамият билан биргаликда Афғонистоннинг узоқ муддатли хавфсизлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун Афғонистон Ҳукуматига ёрдам бериш мажбуриятига содиқ қолади. Раҳбарлар минтақадаги давлатларнинг бу жараёнда фаол амалий иштироки ўта муҳимлигини ва Афғонистоннинг барча қўшнилари, айниқса Покистон билан ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилганликларини айтишди.

НАТО Давлатлари ва Ҳукуматлари раҳбарлари НАТО-Россия ҳамкорлиги Евро-Атлантик минтақадаги хавфсизликни мустаҳкамлашда стратегик аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор таъкидлашди. Улар ҳозирги келишмовчиликларга қарамасдан, Россия ҳамкор ва қўшни сифатида НАТО учун муҳим эканлигини ҳамда НАТО ва Россия, Афғонистон барқарорлиги, қурол-яроқ назорати, қуролсизлантириш ва ядро қуролларини тарқатмаслик каби масалаларда умумий манфаатларга эга эканликларини маълум қилишди. Улар муаммоларни ҳал этиш ва амалий ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида НАТО-Россия Кенгашини - барча биз келишган ва келиша олмаган - масалалар бўйича сиёсий мулоқот учун форум сифатида қўллашга доимо тайёр эканликлари бборасида ҳам келишиб олишди.

НАТО раҳбарлари Франциянинг НАТО тизимларида тўлиқ қатнашиш қарорини ҳам маъқуллашди. Ниҳоят, Иттифоқ Давлатлари ва Ҳукуматлари раҳбарлари ўзгартиришлар киритилган Стратегик Концепция ҳужжатини тасдиқлаш учун Португалияда ўтказиладиган кейинги НАТО Саммитида учрашишни интиқиб кутишларини маълум қилдилар.