НАТО вакилининг Ўзбекистонга ташрифи
12 Ноябрь 2007 йил
НАТО Бош Котибининг Қавқоз ва Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Роберт Симмонс 12 ноябрь куни хизмат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
НАТО вакили Ташқи ишлар вазири Норов, Мудофаа Вазири Мирзаев ва Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Сафоев билан учрашди. Муҳокамалар НАТО-Ўзбекистон алоқалари ва амалий ҳамкорлик масалалари, минтақавий хавфсизлик масалалари, ҳамда Афғонистондаги вазиятга қаратилди.
Иттифоқдошлар 2004 йил июн ойида Истанбул саммитида стратегик аҳамиятли минтақалар бўлмиш Қавқоз ва Марказий Осиё бўйича Махсус вакил тайинлашга қарор қилишган эди. Жаноб Симмонс ушбу маъсулият юкланган биринчи шахсдир. Унинг вазифаси НАТОнинг минтақадаги мақсадларини қўллаб-қувватлаш, хусусан у ерда минтақавий хавфсизликни тарғиб этиш ва НАТОнинг ҳамкорлик дастурларини илгари суриш учун минтақавий раҳбарлар билан юқори даражадаги ишчи алоқаларини ўрнатишдан иборат.


