Ўзбекистонда кимёвий заҳарли моддалардан халос бўлиш лойиҳаси бошланди
28 Ноябрь 2008 йил
2008 йилнинг ноябрь ойида НАТОнинг Жамоатчилик дипломатияси бўлими, НАТОнинг Хўжалик ва таъминот агентлиги (NAMSA) ва Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистонда кимёвий заҳарли моддаларнинг йўқ қилишга қаратилган Тинчлик ва хавфсизлик учун фан лойиҳасини амалга ошириш учун расмий тарзда келишув имзоладилар.
Ракета ёнилғиси оксидловчиси сифатида Совет Иттифоқи даврида қўлланилган ўта заҳарли модда бўлмиш ушбу заҳарли қоришмаларнинг 1000 тоннадан кўпроғи Самарқанд вилоятида ёмонлашиб бораётган шароитда сақланиб келмоқда. 2009 йилнинг баҳорида бошланадиган ва 2010 йилнинг бошларида якунланадиган лойиҳа доирасида НАТОнинг кўчма тозалаш заводи Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтказилади. Озарбайжонда ушбу кўчма завод мазкур заҳарли кимёвий моддани хавфсиз ва атроф муҳитга зарар келтирмайдиган моддага муваффақиятли айлантириб улгурган.
Имзолаш маросимида, НАТО Бош Котибининг Қавқоз ва Марказий Осиё бўйича Махсус вакили жаноб Симмонс, лойиҳанинг НАТО-Ўзбекистон алоқалари учун муҳимлигини таъкидлади ва ушбу лойиҳа орқали аҳоли ва атроф-муҳитга бўлган асосий хавф бартараф этилинишини урғулади.


