Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Дахлсизлик
Skip Left Section Navigation
Дахлсизлик

Дахлсизлик


Бизнинг сайтимизга ташриф буюрилганда, биз шахсий маълумотларни йиғиш билан шуғулланмаймиз, ўзингизнинг хоҳишингиз билан шундай маълумот бериш ҳоллари бундан мустасно. Шунга қарамай, айрим маълумотлар автоматик равишда тўпланади ва сақланади.

Автоматик равишда йиғиладиган ва сақлаб қўйиладиган маълумотларга қуйидагилар киради:

Сиз Интернетга киришда ишлатадиган домен номи (масалан, .com, .edu ва ҳ.); сиз сайтимизга кирган кун ва вақт ҳамда бизнинг сайтимизга кириш учун ўзингиз чиққан сайтнинг манзили.

Биз бу маълумотдан сайтимизнинг хилма-хил саҳифаларига ташриф буюрувчиларнинг сони ва турини ҳисоблаш учун, шунингдек, сизнинг ёрдамингиз билан сайтимизни барча фойдаланувчилар учун янада қулайроқ қилиш мақсадида фойдаланамиз.

Агар сиз бизга электрон почта орқали хабар юборадиган бўлсангиз

Сиз бизга шахсий маълумотингизни тақдим этишингиз мумкин, буни, масалан, шарҳ ёки савол билан биргаликда электрон почта орқали ҳам юбориш имкони мавжуд. Биз бу маълумотдан кўрсатаётган хизматларимизнинг сифатини ошириш ёки сизнинг илтимосингизга тўлиқроқ жавоб беришда фойдаланамиз. Баъзи ҳолларда биз сизнинг электрон хабарингизни сизга кўпроқ ёрдами тегиши бўлган бошқа ҳукумат муассасаларига юборамиз. Қонунчилик органларидаги ваколатли теширувлардан ташқари ҳолатларда биз ўзимизда мавжуд электрон манзилларни бошқа ташқи ташкилотларга тақдим этмаймиз.

Бошқа сайтларга йўналтириш

Бизнинг веб-сайтимизда ҳукуматга тегишли бошқа агентлик ва ташкилотларнинг сайтларига йўналтиргичлар мавжуд. Бизнинг сайтимиздан бошқа сайтга ўтганингизда, сизга нисбатан ўша янги сайтнинг махфийлик қоидалари амал қила бошлайди.