Рeсурслар
Худудий Инглиз Тили Бюроси Дастурлари ва Воситалари
РЕЛОнинг Марказий Осиёдаги идораси Тошкент шахрида ёйлашган бўлиб, кенг кўламдаги инглиз тили лойихалари бўйича профессионал маслахатчи сифатида Марказий Осиёдаги беш мамлакат - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тойикистонга хизмат кўрсатади. Ушбу идора ходимлари худуд бўйлаб сафарга чиқиб, инглиз тили ўқитувчилари учун семинарлар ва ўқув машғулотлари ташкил етишади хамда Инглиз тили ўқитувчилари уюшмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашади. Шунингдек, улар Таьлим Вазирликлари хамда университетларнинг инглиз тили факултетлари билан ўқув реяси ва материаллар ривойига оид масалаларда яқиндан хамкорлик қиладилар. Вақти-вақти билан РЕЛО ходимлари мактаб ва университетларга ўқитувчи ва толиблар билан сухбатлашиш учун ташриф буюриб туришади.
РЕЛО: Андреа Шиндлер
Электрон почта: SchindlerAD@state.gov
Телефон: 7(7172) 70 23 11
Манзил: 22-23, Корпус 3, Астана 0100100, Казахстан
Воситалар Маркази:
РЕЛО инглиз тили ўқитувчилари икки хафтагача муддат ичида кўриб чиқишлари мумкин бўлган инглиз тили услубиятига оид тўпламлар ва китоблар билан таьминлайди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг Америка Элчихонаси Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлимидаги Ахборот Воситалари Марказига хам мурояат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу Марказ ўқитувчилар, олимлар ва хукумат вакилларига АҚШ хақида маьлумотлар беради. Марказга боришдан аввал, мархамат қилиб, Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлимига қўнғироқ қилинг.
Паст нархдаги Инглиз Тили Ўқитишга оид Қўлланмалар: Ўқитувчи ва талабалар инглиз тили ўқитиш ва америкашуносликка оид китоб, кассета ва видеоларни РЕЛО идорасидан ёки Ўзбекистон Инглиз Тили Ўқитувчилари Уюшмасининг (УзТИ) исталган бўлимидан сотиб олишлари мумкин. УзТИ бундай қўлланмаларни тарқатиш ва арзон нархларда сотишга масьулдир. Қўлланмалар рўйхати ва нархини РЕЛО офисидан олиш мумкин.
"Форум" Журнали: Қўшма Штатлар ташқарисидаги инглиз тили ўқитувчилари учун мўлжалланган "Форум" журнали бир йилда тўрт марта (январ, апрел, июл ва октябр ойларида) нашр етилади. Журнал Ўзбекистонда РЕЛО идораси хамда УзТИ бўлимлари томонидан, қолган тўрт Марказий Осиё мамлакатларида еса, Жамоатчилик билан Алоқалар идораси томонидан тарқатилади.
"Форум"нинг Интернет тармоғидаги нашри хам мавжуд: http://exchanges.state.gov/education/engteaching/
"Форум"га Қўлёзмалар Топшириш: Нашр учун мўлжалланган қўлёзмалар компютерда чиройли қилиб терилган, икки интервалда, ақалли уч сантиметрли хошиядан иборат бўлиши керак. Шунингдек, уларга аввал бирор ёйда нашр қилиш учун топширилганлиги хақидаги маьлумотни хам илова қилиш лозим. "Форум" учун ёзилган хар қандай нарса қуйидаги манзилга юборилади:
Editor, English Teaching Forum
304 4th Street SW, Room 312
Washington, DC 20547
USA
Fax: 202-401-1250
e-mail: etforum@eca.state.gov
"Тил ва Фуқаролик Жамияти" Электрон Журнали: "Тил ва Фуқаролик Жамияти" инглиз тили ўқитувчилари учун Инглиз Тили Дастурлари Идорасининг: http://exchanges.state.gov/education/engteaching/ интернет сахифасида кўриш мумкин бўлган яна бир журналидир. Фуқаролик Жамиятини қуриш ёки қўллаб-қувватлашнинг баьзи қирралари, кундалик турмушда талабаларнинг шахсий ва касбий хаётига таьсир етувчи мавзулар усбу нашрларнинг мазмунини ташкил етади. Ундаги қўлланмалар талабалрнинг глобал фуқаролик жамиятини теран тушунишлари хамда инглиз тилида равон сўзлашишишлари учун яқиндан ёрдам беради. Электрон журналнинг биринчи тўрт сони "Фуқаролик Таьлими", "Тинчлик Таьлими", "Атроф-Мухит Таьлими" хамда "Бизнес Ахлоқи" дан таркиб топган. Хар бир нашр маьлум бир масала хақида маьлумот, синф фалоиятига доир қўлланма хамда ўқитувчилар учун батафсил маьлумот ёки уларнинг ўз фаолиятларини шакллантирш учун кўпроқ манбалар хусусида кўрсатмалардан иборат. РЕЛО идорасида ушбу журналнинг ўқитувчиларга тарқатиладиган, аммо интернетга боғланиш имконияти бўлмаган СD-RОМ шакли хам мавжуд.
Инглиз Тили Дастурлари вебсайти: АҚШ Давлат Департаментининг Инглиз Тили Дастурлари Идораси, РЕЛО Бош Бошқармаси: http://exchanges.state.gov/education/engteaching/ вебсайтини қўллаб-қувватлайди. Мазкур сайт Бошқарма дастурларига оид барча ма’лумот билан та’минлайди. Унда "Форум" хамда "Фуқаролик Та’лими" журналларини хам ўқиш мумкин. Қолаверса, вебсайт бутуняхон интернет тармог’идаги ТЕСОЛ хамда ТЕФЛ бирлашмалари билан алоқа бог’лашга ёрдам беради.
Инглиз Тили Ўқитиш Профессионаллари: Давлат Департаментининг Вашингтондаги Инглиз Тили Дастурлари Идораси Конгресс Ямг’армаларига таяниб, инглиз тили ўқитиш профессионалларини Марказий Осиёдаги университет ва бошқа ўқув муассасаларига олиб келадиган учта дастур ишлаб чиқди. Агар сизнинг муассасангиз Дастур Стипендиатини ўз ташкилотига таклиф қилиш масаласига қизиқса, РЕЛО (Ўзбекистонда) ёки Жамоатчилик билан Алоақалар Бўлими (Марказий осиёнинг бошқа мамлакатларида) билан ишлашга истак билдирса хамда Стипендиатнинг ба’зи хараятларини кўтара олса, мархамат қилиб, РЕЛО ёки Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлими билан бог’ланишни сўраймиз.
1. Инглиз Тили Стипендиатлари: Инглиз Тили Стипендиати Дастури университет ва муассасаларда инглиз тили ўқитадиган малакали муаллимларни мезбон ўқув юрти ехтиёйига кўра бир йил муддатга ишга таклиф етади. Стипендиатлар ТЕФЛ/ТЕСЛ бўйича магистрлик унвонига ега бўлган америкаликлардир.
2. Катта Инглиз Тили Стипендиати: Катта Стипендиат Дастури магистрлик ёки докторлик даражасига эга бўлган, чет элда ўқитувчилар малакасини ошириш ёки ЕСПда малакага эга америкалик ЕФЛ ўқитувчи тренерлари ёки ЕСП инструкторларини ишга таклиф етади. Улар Та’лим Вазирлиги ёки ўқитувчилар малакасини ошириш институтига бириктирилиб, услубият, ўқув реясини ривойлантириш, дарслик тахлили ва тестга оид турли фаолият юрита оладилар. ЕСП мутахассислари бизнес, иқтисод, хуқуқ, молия ва тиббиёт сохасидаги профессионалларга юқори даражадаги инглиз тилини ўқита олишади.
3. Қисқа муддатли Инглиз Тили Мутахассислари: Инглиз Тили Мутахассиси Дастури ТЕФЛ/ТЕСЛ хамда Амалий Тилшунослик сохасидаги америкалик олимларни чет елга қисқа муддатли (икки хафтадан олти хафтагача) хизмат сафарларига юбориш ёки нотиқ сифатида чет елдаги тингловчилар билан видео ёхуд тэлеконференсия алоқалрига киришиш учун ишга таклиф етади. Мутахассислар ўқув реяси тузиш дастурларида, ўқитувчилар малакасини ошириш семинарларида, дарсликни ривойлантиришда, Инглиз Тили Махсус Мақсадарда дастурида, дастурни бахолаш ва бошқа кўплаб лойихаларда ишлашлари мумкин. Мутахассис таклиф қилиш билан қизиққан ташкилот ва муассасалар ўзлари билган олимни сўрашлари мумкин; бошқа холда, Инглиз Тили Дастурлари Идораси улар қизиққан сохадаги инглиз тили мутахассиси билан алоқага киришиб, уни ишга таклиф етади. (Инглиз Тили Мутахассиси Дастури мутахассиснинг сафар хараятлари ва гонорарини қоплаш учун маблаг’ билан та’минлайди, лекин таом ва турар ёй хараяти мезбон ташкилот ёки АҚШ Элчихонаси томонидан қопланиши керак.)


