Иммиграцион Визалар
Кайтаётган доимий резидентлар
Узбекистондаги АКШ элчихонасининг Консуллик Булими Кайтаётган резидентлар визасига (SB) мурожаат этувчилардан хужжатлар кабул килади ва бу факатгина аввалдан сухбатга ёзиш оркали амалга оширилади. Консуллик Булими билан богланганда сухбатга ёзилиш учун паспорт маълумотларингизни такдим этишга тайёр булинг.
Агар, топширилган хужжатларни куриб чикиб, Консул бу шахсни SB визасига мурожаат этиш талабларига жавоб беради деб хисобласа, мурожаат этувчининг маълумотлари USCIS га уларнинг доимий резидент макомларини тасдиклаш учун юборилади. Консуллик Булими USCISдан тасдикнома олганидан сунг, мурожаат этувчи SB визаси буйича сухбатга ёзилади.
Талаб этиладиган хужжатлар
1. Инглиз тилида тулдирилган DS-117 Шакли
2. Паспорт: Асли ва битта нусхаси
3. DS-117да курсатилган хужжатлар
4. Кайтаётган резидентнинг макомини тасдиклаш учун 400 АКШ доллари микдорида тулов
Мухим! Инглиз тилида булмаган хужжатларнинг хар бири тулик инглиз тилидаги таржимаси билан бирга топширилиши шарт. Таржимон узининг таржима килишга малакаси етарлилигини мухр ёки штамп билан тасдиклаши шарт.




