Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > Элчи > Нутқлар > 4 июль Мустақиллик куни - Элчи Норланд нутқи
Skip Left Section Navigation

4 июль Мустақиллик куни - Элчи Норланд нутқи (07/02/2009)

АҚШ Элчихонаси
2 июль 2009 йил кеч соат 7:00

Ассалому алайкум!

Бугунги кечада иштирок этаётганлар кўлами ҳамда унга ҳукуматнинг Ижроия, қонун чиқарувчи ва суд органлари каби юқори доирадаги ўзбек мулозимларининг ташриф буюрганини кўриш мен учун шарафдир. Даврамизга хуш келибсиз, азизлар!

Ушбу ажойиб даврага қўшилиш сиз учун қийинчилик келтириб чиқармади деб умид қиламан, аммо биз бугунги тадбирни Ўзбекистон каби йирик ва кўп томонлама муҳим аҳамиятга эга бўлган мамлакат билан танишишда бизга кўмак берган барча кишиларга ташаккур билдириш учун бир имконият деб биламиз.
Бу йил дунё глобал иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда. Шуни назарда тутган ҳолда қайсидир маънода байрамимизни бир оз камтарона шаклда ўтказмоқдамиз. Бироқ Ўзбекистон халқига нисбатан илиқ ва дўстона туйғуларимиз ҳар қачонгидай чуқур ва мўлдир.

Фурсатдан фойдаланиб, глобал иқтисодий инқирознинг айрим энг оғриқли таъсирларини бартараф этишга кўмак берган сиёсий чора-тадбирлар қўллагани, шу билан бирга, бирор мамлакат ушбу бўҳрондан батамом қутула олмаслигини билганим ҳолда, ҳали олдинда турган мураккаб вазиятга жавоб бериш мақсадида тегишли стратегиялар ишлаб чиқаётгани билан Ўзбекистонни самимий табрикламоқчиман.  

Шуни билишингизни истардимки, Америка иқтисоди қайта оёққа туриш учун муҳим ҳаётий кучга эга ва бунга албатта эришажак. Ушбу ҳолатдан биз ўзимизга тегишли хулосалар чиқарамиз ва бутун дунёдаги ҳамкорларимиз билан қайтадан янада глобал тараққиётга эришиш учун кўмак беришда давом этамиз.    

Ўтган йил АҚШда янги президент маъмурияти фаолият бошлаб, у Ўзбекистон билан ўзаро англашувнинг янги босқичини бошлаб берди. Бу борада юқори даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Ўтган йиллардан сабоқ олган ҳолда, Ўзбекистон ва АҚШ минтақавий хавфсизлик, маданий алмашинув, инсон ҳуқуқлари, демократик ислоҳотлар ва иқтисодий сармоя соҳалари бўйича ҳамкорликнинг янги шаклларини амалга оширмоқда.   

Президент Обама таъкидлаганидек, АҚШ дунёдаги бошқа мамлакатлар билан янгича ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат руҳида муносабатга киришади. Шуни англаймизки, бир ой аввал Президент ўзининг Қоҳирада сўзлаган нутқида айтгани каби, “ҳеч қандай ҳукумат тизими бир давлат томонидан бошқа бир давлат учун белгилаб берила олмайди ва белгилаб берилмаслиги лозим”. У “биз халқ иродасини акс эттирган ҳукуматлар” тарафдоримиз, деди. Шунингдек, ишонамизки, Президент айтганидай, “инсон сифатида биз ўзаро бўлишадиган манфаатлар бизни парчаловчи кучлардан анча қудратлидир”.

Президентимиз глобализация жараёни келтириб чиқарган масалалар хусусида сўзлади. Ҳар бир мамлакат, шу жумладан АҚШ ва Ўзбекистон, ўз анъаналарига мос келувчи иқтисодий тараққиёт сари боришни истайди. Президент Обаманинг таъкидлашича, “бирор ривожланиш стратегияси фақатгина ердан олинадиган бойликларга асослана олмайди, шунинг баробарида, агар ёшлар иш билан таъминланмаса, бу стратегия барқарор бўла олмайди”. Барчамиз, дея давом этади у, “ХХI асрнинг сармояси таълим ва инновацион технологиялар бўлишини эътироф этмоғимиз даркор...”     

Сизга шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистоннинг барча вилоятларига ташрифим чоғида кўрганим кўплаб янги коллеж ва мактабларнинг қад ростлагани ўзининг интеллектуал тадқиқот ва ривожланиш маркази бўлган бой тарихига суянган ҳолда Ўзбекистон аллақачон бу ишга жиддий киришганидан дарак беради. Ўзбекистон ўз ёшларини ва уларга таълим беришни юксак қадрлайди. Америка Қўшма Штатлари ҳар икки мамлакат ривожига хизмат қилувчи таълимий ва алмашинув дастурларини олиб боришда Ўзбекистон билан фаолиятни кенгайтиришга умид билдиради.

Ушбу Элчихонада меҳнат қилаётган кишилар шундай бир ўзгаришлар даврида, дунёнинг бу каби муҳим ва ажиб бир ҳудудида эканидан ниҳоятда бахтиёрдирлар. Биз фарзандларимизнинг мустаҳкам келажаги йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда ҳамкор эканимиздан фахрланамиз.

Мен Ўзбекистон халқига соғлик-омонлик, бахт-саодат ва тўкин-сочинлик тилайман. Биз келгуси йилларда Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар янада чуқурлашиши тарафдоримиз.

Сўзимнинг охирида Президент Обаманинг Қоҳирада сўзлаган нутқидан кичик бир иқтибос келтирмоқчиман: “Бир-биримизни тинглашга интилишимиз, бир-биримиздан ўрганишимиз, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз ва умумий негиз топишимиз даркор. Муқаддас Қуръони Каримда айтилганидек, “Аллоҳни танинг ва доимо рост гапни сўзланг”.

Эътиборингиз учун ташакккур!