Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Куни
Воиз Син МакКормак баёноти (12/10/2008)
Халқаро инсон ҳуқуқлари куни
Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганига 60 йил тўлди. Ушбу ҳужжат барча мамлакатлардаги халқларнинг ўзига хос ҳуқуқларини тасдиқлаган ҳолда, фикр эркинлиги, ифода эркинлиги, тинч йиғин ўтказиш ва диний эркинлик, шунингдек, уюшмалар тузиш эркинлиги каби асосий масалаларни қамраб олади.
Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Куни ва Ҳафталиги муносабати билан биз фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида камситилиш, калтакланиш, ҳибсга олиниш ва ҳатто ўлдирилиш хавфига қарамай, бутун дунёдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг бу борада олиб бораётган ғоят катта ишларини эътироф этамиз. Биз яқин ўн йилликда инсон ҳуқуқлари йўлида қийинчилик билан эришилган ютуқлар ва демократик ҳукуматларни қутлаймиз. Шу билан бирга, биз дунёнинг ҳар бир минтақасида тинч йўл билан курашаётган инсон ҳуқуқлари ва демократия фаоллари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, журналистлар ва бошқаларнинг асосий эркинликлар ва демократик ҳуқуқлар борасидаги талабларига босим ўтказиш йўли билан жавоб қайтараётган ҳукуматлар ҳам борлигини эътироф этамиз. 60 йилликни нишонлар эканмиз, биз зулм ва қўрқитишга қарши ҳамда ўз ҳукуматларини бундай ҳуқуқларни таъминлашга жавобгар эканини таъминлаш мақсадида курашга отланган эркинлик тарафдорларини ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз.
Америка Қўшма Штатлари инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш, эркинликни илгари суриш йўлида меҳнат қилаётган бутун дунёдаги эркак ва аёллар билан бир тану бир жондир.
2008 йил 10 декабрь


