Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Одам савдоси борасидаги 2009 йилги хисобот
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

АҚШ Ҳукумати Ҳисоботлари

Одам савдоси борасидаги 2009 йилги хисобот (06/16/2009)

ЎЗБЕКИСТОН (Назорат Рўйхатида 2-поғона)

Ўзбекистон тижорат мақсадида жинсий эксплуатация қилиш учун Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Япония, Индонезия ва Исроилга траффик қилинадиган аёл ва қизлар учун манба-мамлакат ҳисобланади. Эркакларни эса қурилиш, пахта даласи ва тамаки саноатида мажбурий ишлатиш учун Қозоғистон ва Россияга траффик қилинади. Эркак ва аёллар мамлакат ичида, қишлоқ хўжалиги ва қурилишдаги ишларни бажариш учун мажбурий меҳнатга ва тижорат мақсадида жинсий эксплуатация қилиниш учун траффик қилинади. Айрим қизлар мамлакат ичида тижорат мақсадида жинсий эксплуатация қилиниш учун ҳам траффик қилинади. Кўплаб мактаб ёшидаги болалар ва коллеж талабалари ва ўқитувчилар ҳар йили пахта йиғим-теримига чиқишга мажбурланади.

Ўзбекистон Ҳукумати одам савдосини бартараф этиш учун минимал андозаларга тўлиқ жавоб бермайди, аммо Ҳукумат буни амалга ошириш учун кенг саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Ҳисобот йили давомида Ўзбекистон катталар ва болаларнинг пахта йиғим-теримида мажбурий ишлатилишини бартараф этиш бўйича сезиларли чора-тадбирлар қўлламади ва йиғим-теримда мажбурий меҳнат қўллаш учун масъул бўлган ҳукумат мулозимларини аниқлаш, тергов қилиш ва жазога тортиш бўйича ҳам саъй-ҳаракатлар қилмади; шу боис, Ўзбекистон бу борадаги Назорат Рўйхатининг 2-поғонасига киритилган. 2008 йил сентябр ойида ҳукумат мажбурий меҳнатни бекор этиш ва одам савдоси билан шуғулланганлар учун максимал жазони 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш бўйича жиноят кодексига ўзгартиришлар киритди. Шу билан бирга, 2008 йил сентябр ойида ҳукумат болалар меҳнатига қарши кураш бўйича узоқ-йиллик миллий чора-тадбирлар режасини қабул қилди ва Бош Вазир йиғим-теримда болаларнинг ишлатилишини таъқиқлаш бўйича расмий фармойиш чиқарди; иккала ҳужжат ҳам болаларнинг мажбурий ишлатилишини бартараф этишга қаратилган. Ҳукумат одам савдоси билан шуғулланганларни аниқлаш, тергов қилиш ва жазога тортиш бўйича саъй-ҳаракатларнинг ҳисобот йили давомида кучайтирилганини ҳам маълум қилди. Бу ҳисобот даврида ҳам ҳукумат одам савдоси қурбонларига ёрдам берувчи икки маҳаллий ННТга молиявий ёки моддий ёрдам бермади, аммо ҳукуматнинг маълум қилишича, Тошкентда ҳукумат томонидан бошқариладиган маскан қуриш учун 176000 АҚШ доллари миқдорида давлат маблағлари ажратилган; хабар беришларича, янги масканнинг қурилиши ушбу ҳисобот йилида бошланган.

2008 йили ҳам Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир вилояти белгиланган республика пахта режасини бажариш бўйича ўзига тегишли бўлган улушни ишлаб чиқариш квота тизимини қаттиққўллик билан олиб борди. Вилоят ҳокимлари ушбу квоталарни бажаришга шахсан масъул этиб тайинландилар; бундай босим туман ҳокимларига ҳам қўлланди, уларнинг баъзилари эса пахта режасини бажариш учун болалар, университет талабалари ва ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишни ташкиллаштиришди. Ўзбек фермерлари етарли ҳақ тўлаш эвазига иш кучларини жалб этишга қодир эмаслар, чунки ҳукумат фермерларга терган пахталари учун бозор қийматидан паст бўлган нархда тўлайди.

Ўзбекистон учун тавсиялар:

Пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам бериш; одам савдосига қарши миллий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш; пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни камайтириш мақсадида ЮНИСЕФ билан бирга иш олиб боришни давом эттириш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликни яхшилаш; пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни мустақил кузатиш учун халқаро экспертларга рухсат бериш; одам савдосида иштирок этган ҳукумат вакилларини аниқлаш, тергов ва суд қилиш ҳамда жазога тортиш; одам савдоси қурбонларига ёрдам ва бошпана берувчи ННТларга молиявий ёки моддий ёрдам бериш; Тошкент ташқарисида қўшимча бошпаналар қуриш учун чора-тадбирлар қабул қилиш; ҳамда одам савдоси бўйича ҳуқуқ тартиботга оид маълумотларини тўплашни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни давом эттириш.

Суд фаолияти

2008 йили Ўзбекистон одам савдосига қарши ҳуқуқ тартибот саъй ҳаракатларини такомиллашганлигини маълум қилди, бироқ, ҳукумат пахта йиғим-терими мавсумидаги мажбурий меҳнатга жалб қилишда расмий вакиллар иштирокини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бермади. Жиноят кодексининг 135 моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат учун одам савдоси билан шуғулланиш таъқиқланади, ҳамда бу жиноятлар учун 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган; бу эса анча оғир жазо ҳисобланиб, жинсий зўрлаш каби бошқа оғир жиноятларга белгиланган жазолар билан баробардир. 2008 йили ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари одам савдоси билан боғлиқ 670 нафар гумондор шахслар иштирокидаги 900 та жиноий иш устида қидирув ишлари олиб боришган, 2007 йилда эса 303 нафар гумондор шахслар иштирокидаги 273 та жиноий иш бўйича иш олиб борилган. Мутасадди идораларнинг ҳисоботига кўра, 2008 йили одам савдоси бўйича 400 нафар гумондор шахслар айбдор деб топилган, 2007 йили эса 185 киши айбдор деб топилган эди. Одам савдоси билан шуғулланишда айбдор деб топилган тахминан 300 нафар шахсга турли муддатдаги қамоқ жазоси тайинланган. Ўтган йил давомида 177 нафар, айримлари эса ундан олдинги йилларда, одам савдоси билан шуғулланишда айбдор деб топилганлар учун амнистия берилди ва камайтирилган қамоқ муддатларини ўташди. Ҳукумат мажбурий меҳнатдан фойдаланишни бекор қилувчи қонунни ёки болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни бекор этишга қаратилган, пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишни бекор этиш бўйича Бош Вазирнинг расмий фармойишини самарали кучга киритмади. Ҳукумат пахта йиғим-терими мавсумида болаларнинг пахта далаларида ишлашлари ўрнига мактабларда дарсларга қатнашишларини назорат остига олмади.

Айрим ҳукумат мулозимларининг одам савдоси билан боғлиқ пора ва товламачилик ишларида аралашганлари хусусида маълумотлар келиши давом этди; бундай хабарлар баъзи ички ишлар ходимларининг одам савдоси билан шуғулланувчилардан пора олишлари, уларга чиқиш визаларини қилиб бериш ҳолларида кузатилди. 2008 йили ҳукумат икки нафар юқори лавозимли ички ишлар ходимларининг ҳибсга олинганини ва Ўзбек фуқароларини Россияга траффик қилганликлари учун ҳар бири етти йилга озодликдан маҳрум этилганини маълум қилди. Ҳукумат кўплаб мактаб ўқувчилари ва университет талабалари ва айрим ўқитувчиларни пахта йиғим-терими мавсумида далаларда ишлатишга мажбур қилган ва буни ташкил қилган ҳукумат мулозимларини аниқламаган ва улар устидан жиноий иш қўзғамаган.

Ҳимоя

Янги 2008 йил қонунчилигига биноан ҳукумат одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш борасида чора-тадбирлар қабул қилди, аммо Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатдаги хорижий маблағлар эвазига ва икки ННТ томонидан бошқариладиган бошпаналарга молиявий ёки моддий ёрдам кўрсатмади, ҳисобот даври мобайнида қурбонларга кўрсатиладиган барча ёрдамлар хорижий маблағлар эвазига фаолият олиб борадиган ННТлар томонидан кўрсатилди. 2008 йилнинг сўнггида мамлакат ҳукумати, хабар берилишича, одам савдосига қарши Тошкентда бошпана қуриш учун давлат бюджетидан маблағ ажратган. Маҳаллий кузатувчиларнинг айтишича, Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида ҳам қўшимча бошпаналар учун эҳтиёж бор. 2008 йили ҳукумат 2941 нафар қурбонларни аниқлаган; ҳисобот даври мобайнида ННТлар 342 нафар қурбонларга ёрдам кўрсатган. 2008 йилги одам савдосига қарши қонун ва 2008 йилги одам савдосига қарши миллий чора-тадбирлар режаси қурбонларга тез ва узоқ-муддатли ёрдам кўрсатишни кўзда тутади. 2008 йили ҳукумат 164 нафар одам савдоси қурбонларига тиббий ёрдам, 123 нафар қурбонларга психологик ёрдам, 149 нафар қурбонларга юридик маслаҳат ёрдами, 32 нафар қурбонлар учун профессионал малака ошириш курслари, 47 нафар қурбонларни иш билан таъминлаш ва 92 нафар қурбонларни уй-жой билан таъминлаш каби бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатишни ўз ичига олган ижтимоий хизматлар кўрсатувчи, одам савдосига тегишли бўлмаган амалдаги тизимлар орқали  қурбонларга ёрдам берилганини маълум қилди. Ҳукумат одам савдоси қурбонларига ёрдам бериш учун уларни аниқлашда ва уларга мурожаат қилишда расмий тартиб ўрнатмаган.

Айрим қурбонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига одам савдоси бўйича қидирув ишларида ёрдам кўрсатди; аммо, кўпгина қурбонлар миллатга хос бўлган уят ёки уларни траффик қилган шахслардан қўрқиш сабабли гувоҳлик ёки кўрсатмалар беришга истак билдиришмади, ҳукумат ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ёрдам берувчи қурбонларнинг гувоҳлигини ҳимоя қилувчи дастур ўрнатмаган. Ҳукуматнинг баён қилишича, аниқланган ва мамлакатга қайтарилган одам савдоси қурбонлари одам савдоси ҳаракатлари натижасида қилган ишлари учун жазога тортилмайдилар, аммо улардан Ўзбекистонни ноқонуний тарзда тарк этиб кетганларини билдирувчи ҳужжатларга имзо қўйишлари талаб этилади.

Муаммонинг олдини олиш

2008 йили ҳукумат одам савдосига қарши тарғибот ҳаракатларини намойиш этди. Давлат нашриётларида, телевидение ва радио ахборот воситаларида одам савдоси масалалари ўтган йилга нисбатан анча кўп акс эттирилди; ушбу саъй-ҳаракатларга одам савдоси мавзусига тегишли бўлган ойнаи жаҳон кўрсатувлари, радио эшиттирув дастурлари, мамлакат бўйлаб афиша эълонлари, ҳамда давлат томонидан молиялаштирилган одам савдосига оид театр намойишлари киради. 2008 йил июл ойида ҳукумат ўзининг биринчи одам савдосига қарши миллий чора-тадбирлар режасини қабул қилди, бу режага асосан миллий идоралараро одам савдоси бўйича комиссия тузилди. Давлат оммавий ахборот воситалари ҳам мажбурий меҳнатни бекор қилиш ва у учун жазо чораларини кучайтирувчи жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар ва уларни кучга киритишга катта эътибор берди. Аммо, Ўзбек ҳукумати пахта йиғим-терими мавсумида айрим маҳаллий ҳукумат вакиллари томонидан мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича етарли ҳаракатлар олиб бормади.