АҚШ Ҳукумати Ҳисоботлари
2007 йилда терроризм бўйича мамлакатларга оид ҳисобот (04/30/2008)
Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳукумати террорист ёки террористик ташкилотларни бошпаналар билан таъминламади, у террористик гуруҳлар ва бошқа радикал Исломий тўдаларга қарши фаол курашни давом эттирди. Шунга қарамай, қашшоқликнинг кенг тарқалиши, ҳукуматнинг репрессив хавфсизлик сиёсати диний экстремистларнинг фойдадаланиб қолиши учун шароит яратди. Илгари Ўзбекистон чегараларидан, хусусан, Фарғона водийсидаги чегаралардан мамлакат ичкариси ва ташқарисига одамлар ва ноқонуний моллар олиб ўтиш эркин бўлган бўлса, эндиликда ҳукумат бу хавфнинг олдини олиш учун чегаралардаги назоратни кучайтирди. Бу ҳол айниқса Фарғона водийсида йўлга қўйилди ва Қирғизистон билан ҳамкорлик ривожлантирилди. Бироқ, бу ҳаракатлар террористларни қўллаб-қувватловчи ва уларнинг гуруҳларига янги қўшилувчиларни жалб қилишда юзага келган шарт-шароитларни бартараф этиш учун мунтазам равишда йўналтирилмади.
Террористик гуруҳларнинг тарафдорлари бўлган Исломий Жиҳод Гуруҳи (ИЖГ), Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ), унинг бир бўлими саналган Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати (ШТИҲ), Ал-Қоидага қарашли бошқа гуруҳлар ушбу минтақада фаолият олиб борди, улар барча ҳаракатларини Ўзбекистон Ҳукумати ва ғарб манфаатларига қарши давом эттирди. Бу гуруҳларнинг аъзолари АҚШга қарши кайфиятни намойиш этди, айримлари яқин ўтмишда АҚШ объектларига қарши ҳужумлар уюштирди, жумладан, бундай хуруж 2004 йилда Тошкентдаги АҚШ Элчихонасига Исломий Жиҳод Гуруҳи томонидан худкушлик қилиш йўли билан амалга оширилди. АҚШ Ҳукумати ходимлари хавфсизликни кучайтирган ҳолда фаолиятини давом эттирди.
2005 йилда Ўзбекистон Ҳукумати Америка Қўшма Штатлари билан терроризмга қарши деярли барча ҳамкорликни узганидан фарқли ўлароқ, бу йил ҳамкорликни тиклаш борасида айрим қадамлар қўйилди. Ноябрь ойида Ўзбекистон Ҳукумати АҚШ Мудофаа Вазирлигига қарашли тижоратга оид ҳаво транспортларининг мамлакат устидан учиб ўтиши билан боғлиқ шартнома муддатини яна бир йилга узайтирди ва 2007 йилда бир неча шундай учиб ўтишга рухсат берди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида терроризмга қарши умумқўшин кучларига эга бўлгани юзасидан, Тошкент Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий терроризмга қарши тузилмасининг йиғилишига мезбонлик қилади, шу боис террористлар тўғрисидаги маълумотларни мувофиқлаштиришга киришилди. Ўзбекистон Россия раҳбарлигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) ҳам аъзо сифатида терроризмга қарши машқлар олиб борди, бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда олдинга қадам ташлади.
Шунга қарамай, Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ёки Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти машқларида тўлиқ иштирок этмади. Ҳукумат БМТга қарашли Гиёҳванд моддалар ва Жиноятчиликнинг олдини олиш Идораси ташкил этган терроризмга қарши дастурларда иштирокини кучайтирди ва ушбу ташкилот уюштирган терроризмнинг олдини олишга қаратилган минтақавий тадбирларнинг учтасидан иккитасида иштирок этди.
Терроризмга қарши кураш Идораси томонидан тарқатилган
2008 йил 30 апрель

