Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Терроризм бўйича мамлакатларга оид ҳисобот - 2008 йил
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

АҚШ Ҳукумати Ҳисоботлари

Терроризм бўйича мамлакатларга оид ҳисобот - 2008 йил (04/30/2009)

Ўзбекистон

Ўзбекистон Ҳукумати террористлар ва террористик гурҳларга қарши қаттиқ кураш олиб борди. Шунга қарамай, қашшоқликнинг кенг тарқалиши ва ҳукуматнинг репрессив хавфсизлик сиёсати диний экстремистлар авж олиши мумкин бўлган шароитларни юзага келтирди. Ҳукумат Ўзбекистон чегараларидан товарлар ва шубҳали кишиларнинг ўтишини олдини олиш мақсадида чегара назоратини кучайтириш борасида халқаро ташкилотлар ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда фаолият олиб борди. Ўзбекистон ҳукумати, шунингдек, терроризмга қарши операциялар ва ҳукумат ҳомийлик қилган форумлар ўтказгани ҳамда давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари терроризм ва экстремизм хавфи тўғрисида огоҳлантирувчи материаллар эълон қилганини таъкидлади.

Ўзбекистон Ҳукумати Америка Қўшма Штатлари билан терроризмга қарши курашни давом эттиришда камтарона қадамлар қўйди. АҚШ Мудофаа Вазирлиги билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистон ноҳарбий юкларни тижорий мақсадда учиб олиб ўтиш бўйича ҳуқуқларни узайтиришга розилик билдирди ва 2008 йилда бундай фаолият учун рухсат берди.

Апрель ойида Ўзбекистон Ядро терроризми Актларига қарши кураш бўйича Халқаро Конвенцияга қўшилди. Шу билан бирга ҳукумат БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашувчи Идорасининг терроризмга қарши фаолиятида ҳам иштирок этди. Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг терроризмга қарши Минтақавий Тузилмасига мезбонлик қилмоқда.

Терроризмга қарши курашиш координатори идораси
2009 йил 30 апрель