Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > USAID > USAID ҳамкорлари иқтисодий сиёсат ислоҳоти лойиҳасини шарҳлади
Skip Left Section Navigation

Янгиликлар ва тадбирлар

Close Window Элчи Норланд Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази профессори Сергей Чепелга “Энг яхши тадқиқот” мукофотини топшираётган пайт
Элчи Норланд Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази профессори Сергей Чепелга “Энг яхши тадқиқот” мукофотини топшираётган пайт

USAID ҳамкорлари иқтисодий сиёсат ислоҳоти лойиҳасини шарҳлади (02/21/2008)

20 февраль куни Тошкентдаги “Гранд Орзу” меҳмонхонасида USAID томонидан молиялаштирилган ва “BearingPoint” корпорацияси томонидан амалга оширилган уч йиллик “Иқтисодий Сиёсат Ислоҳоти” лойиҳасининг якунига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
 
Тадбирда ҳамкор тадқиқот марказлари, университетлар, элчихоналар, донор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Маросимда АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Ричард Норланд нутқ сўзлади, сўнг мукофотлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Профессор Сергей Чепел “Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши борасидаги таъсирни баҳолаш ва амалий тавсияларни ривожлантириш” номли тадқиқоти учун, доктор Юлий Юсупов эса “Ҳукуматнинг пахта квотаси: механизмларни ривожлантириш учун имкониятлар” мавзусидаги иши учун “Энг яхши тадқиқот” мукофотини қўлга киритди. Иқтисодий тадқиқотлар маркази “Энг яхши ҳамкор ташкилот” мукофотини олишга муяссар бўлди.

“Иқтисодий Сиёсат Ислоҳоти” лойиҳаси янада шаффоф бюджетни ривожлантириш, солиқ тизими ва ҳукумат жавобгарлигини ошириш мақсадида банк секторини кучайтириш ва иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш орқали кичик ва ўрта бизнеснинг ўсишига қаратилган фаолият олиб борди. Лойиҳа, шунингдек, иқтисодий ислоҳот сиёсати, жумладан, молия, солиқ, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий тадқиқот марказлари, НДТлар ва университетлар билан биргаликда тадқиқотлар олиб борди.

“BearingPoint” корпорацияси давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкил этиш орқали ўз тадқиқотлариининг натижаларини ҳукумат ташкилотлари, парламент, илмий марказлар, бизнес доиралар ва оммавий ахборот воситалари билан ўртоқлашди ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлади. Лойиҳа учта тилда чиқадиган, 700 дан ортиқ ташкилотларга тарқатиладиган “Ўзбекистон иқтисоди” журналининг қайтадан нашр этилишига кўмаклашди. Ушбу лойиҳа туфайли “Иқтисодиёт соҳасидаги энг яхши талаба” ва “Ўзбекистондаги иқтисодий сиёсат борасидаги энг яхши мақола” йиллик танловлари Ўзбекистонда иқтисодни янгича тадқиқ этиш ва ўрганишга ўз ҳиссасини қўшди.