Skip Navigation
Сиз ...дасиз: Элчихона > USAID > USAID “Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантириш” AgLinks лойиҳаси Ўзбекистонда ишга туширилди
Skip Left Section Navigation

Янгиликлар ва тадбирлар

Close Window USAIDнинг мамлакатдаги директори Джеймс Боннер AgLinks лойиҳаси очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчиси билан суҳбатлашмоқда
USAIDнинг мамлакатдаги директори Джеймс Боннер AgLinks лойиҳаси очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчиси билан суҳбатлашмоқда

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигининг (USAID) “Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантириш” (AgLinks) лойиҳаси Ўзбекистонда ишга туширилди (06/18/2008)

18 июнь куни Тошкентдаги “Дедеман” меҳмонхонасида ўзининг AgLinks лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Тақдимот маросимида Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, сармоялар ва савдо, “Ўзулгуржисавдоинвест” Уюшмаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Ричард Норланд иштирок этди. Тадбирда ҳукумат ва маҳаллий мулозимлар, донор ташкилотлар, тадбиркорлар уюшмалари, агрофирмалар, ферма хўжаликлари, мева ва сабзавот ишлаб чиқаришга, қайта ишлаш ва экспортга ихтисослашган корхоналар ва хусусий компанияларнинг вакиллари, шунингдек, мева ва сабзавотлар соҳасида хизмат кўрсатувчи маҳаллий таъминотчилар ҳам қатнашди.

AgLinks лойиҳасининг минтақавий Директори доктор Чарльз Мей ҳамда Ўзбекистондаги лойиҳа директори жаноб Шароф Машрабий ушбу лойиҳанинг мақсадларини намойиш этишди, улар, хусусан, Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар соҳасининг самарадорлигини оширишга асосий эътиборни қаратишди.

Яқин йиллар ичида дунёда хилма-хил мева ва сабзавотлар учун талаб тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда бундай талабга жавоб бериш учун йирик ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти мавжуд. Ўзбекистон Ҳукумати мева ва сабзавотлар секторида рақобатбардошликни ривожлантириш ва янада яхшилаш мақсадида қатор ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилди.

USAIDнинг минтақавий AgLinks лойиҳаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятларини ривожлантиришда яқиндан ёрдам беради. Лойиҳа ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги такомиллаштирилган муносабатлар (фермер ва деҳқон хўжаликлари) ҳамда маҳаллий хизмат кўрсатувчилар (агрофирмалар, қайта ишлаш корхоналари, уруғ, ўғит ва химикат ишлаб чиқарувчилар, транспорт соҳасида хизмат кўрсатувчилар) орқали мева ва сабзавотлардан олинадиган хосилдорлик ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни кўзда тутади.

2011 йилгача мўлжалланган AgLinks лойиҳаси 1100 дан ортиқ деҳқон ва фермер хўжаликлари, 6-8 агрофирмалар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мева ва сабзавотлар секторида фаолият юритувчи 20 га яқин маҳаллий хизмат кўрсатувчи корхоналар билан биргаликда иш олиб боради. Лойиҳа маҳаллий қишлоқ хўжалиги ташкилотларига стратегик режалар тузиш, экспортчи ва импортчилар орасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш, шунингдек, агрофирмаларнинг бошқаруви ва умумий амалиётини такомиллаштиришда ёрдам кўрсатади. Шу билан бирга, AgLinks замонавий технология ва асбоб-ускуналарни амалда тадбиқ этади, кредит ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради ҳамда Ўзбекистонда мева ва сабзавот соҳасини ривожлантиришда тўсиқ бўладиган маъмурий ва ҳуқуқий тўсиқларга барҳам бериш устида иш олиб боради.

AgLinks USAIDнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларидан бири бўлиб, у мамлакат иқтисоди, соғлиқни сақлаш тизими ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмак беришга қаратилган.