Янгиликлар ва тадбирлар
Янги маълумотлар базаси сил касаллиги тарқалишини назорат қилишда ёрдам беради (08/01/2008)
АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги/СAR ахборот бюллетени, 2008 йил август
Яқинда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги маблағ билан таъминлайдиган СDC (Касалликларни назорат қилиш маркази) ташкилоти сил касаллиги шифохонасининг бир гуруҳ мутахассислари учун айни пайтда 93 000 га яқин беморларни маълумотларини ўз ичига олган сил касаллигини электрон назорат қилиш Бошқарув Тизими маълумотлар базасини тушунтириш ва шарҳлашни ўргатишга қаратилган тренинг-машғулот ташкил этди.
Бу бутун мамлакатдаги айни пайтда қўлланиб келаётган суст ва қоғоз шаклдаги сил касаллагига оид маълумотлар ўрнини мукаммал ва самарали электрон ҳисобот тизимига ўзгартириш йўлида навбатдаги қадамдир. Мамлакатда ишга туширилар экан, мазкур маълумотлар базаси шифокорлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимларига сил касаллиги эпидемияси хусусиятларини кузатиш ва таҳлил қилишга, маълумотларни минтақадаги бошқа мамлакатларники билан солиштиришга, янада самарали ва профилактик чоралар қўллашга яқиндан ёрдам беради. Мазкур тизим АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги кўмагида Марказий Осиёдаги беш мамлакатда ривожлантирилиб ва бошқариб келинмоқда. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги Ўзбекистонда ушбу тизимни амалга ошириш мақсадида компьютерлар, дастурлар ажратди ва бошқарув босқичи учун тегишли машғулотлар ташкил этди. Айни пайтда “Глобал Жамғарма” мазкур тизимни қайтадан амалга оширишни молиялаштирмоқда.


