АҚШга визалар
Булим Хакида
Тошкентдаги Консуллик Булими Узбекистон ва бошка мамлакатлар фукароларига ноиммиграцион ва иммиграцион визалар буйича хизматлар курсатади.
Визалар Хакида
Виза АКШ элчихонаси ёки консуллиги томонидан берилади. Виза сизга АКШ худудига киришга рухсат олиш учун мурожаат этиш хукукини беради. Сизнинг канча муддат колишингиз мумкинлигини АКШга кириш пунктидаги АКШ Фукаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS, собик INS) ходимлари хал килади.
АКШ худудига киришни истаган Узбекистон фукароси аввал виза олиши шарт. Вактинча сафарлар учун ноиммиграцион, доимий яшаш учун эса иммиграцион виза олиш талаб этилади. Виза тури иммиграция конунчилиги асосида аникланади ва сафарингиз максадига боглик булади.
Консуллик Булими манзил ва маълумотлари
Манзил:
Узбекистон Республикаси, Тошкент шахри,
Юнусобод тумани, 5 мавзе, Мойкургон кучаси, 3 уй
Телефон ракамлари:
Ноиммиграцион визалар булими: (998-71) 140-2215 ёки 140-2216
Телефон кунгироклари хар сешанба ва пайшанба кунлари соат 09:00дан 16:30 гача кабул килинади.
Иммиграцион визалар булими: (998-71) 140-2217
Телефон кунгироклари хар душанба ва чоршанба кунлари соат 13:00 дан 16:00 гача кабул килинади.
Консуллик Булимининг факс раками: (998-71) 120-5448
Консуллик Булимининг электрон почта манзили: ConsularTashkent@state.gov
Иммиграцион визалар булимининг электрон почта манзили: tashkentiv@state.gov
Интернетдаги сахифамиз: http://uzbekistan.usembassy.gov
Консуллик Булими душанбадан жумагача ишлайди. АКШ хамда Узбекистон миллий байрамлари бундан мустасно.

