Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати билан ЕХҲТда қилинган баёнот
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

Халқаро матбуот эркинлиги куни

Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати билан ЕХҲТда қилинган баёнот (04/30/2009)

Америка ҳақиқатни юзага чиқариш йўлида ҳалок бўлган журналистлар хотирасини ёдга олмоқда

Америка Қўшма Штатларининг ЕХҲТдаги ваколатхонаси
Халқаро матбуот эркинлиги куни
Муваққат ишончли вакил Кайл Скоттнинг ЕХҲТнинг Доимий кенгаши мажлисида қилган маърузаси, Вена
2009 йил, 30 апрел

Ушбу ҳафта якунида биз Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлаймиз. Лекин, бизнинг кайфиятимиз байрамона эмас, чунки, бутун дунё оммавий ахборот воситалари ходимларининг жамият учун қилаётган хизматларини эътироф этиш ва уларга миннатдорчилик билдириш билан бирга, биз тазйиққа учраётган, қамоқларга ташланаётган, жисмоний зўравонликларга дуч келаётган, ҳатто одамлар ҳақиқатни билишлари учун ҳаётини қурбон қилаётган кишиларни ёдга оламиз.

Дунё оммавий ахборот воситалари ходимлари фақатгина ҳарбий ҳаракатлар доирасида ўзларини хавф остига қўяётганлари йўқ. Ҳукуматларнинг коррупция зулматига чўмган қоронғи доираларини ёритиш мақсадида, муросасизлик кўринишларини фош қилиш ёки ўзларининг бошқа ҳаракатлари билан қилмишларини хаспўшлаётган замона зўравонларининг норозилигига дучор бўлаётган журналистлар дунёнинг турли чеккаларида, ҳар куни  ўз жонларини хавф остига қўйишмоқда. Тоқат қилиб бўлмайдиган, жирканч воқелик шундан иборатки, журналистларни ўлдираётган, озодлик ва демократия учун муҳим бўлган ошкоралик овозини бўғаётган кишилар деярли доимо ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортилмай қолмоқдалар.

Яқинда нашр қилинган 2009 йилда жазосиз қолган жиноят ҳоллари бўйича ҳисоботда Журналистрларни ҳимоя қилиш қўмитаси журналистларнинг ўлдирилишига оид жиноятлар очилмай қолишининг таҳликали жараёнига диққатни қаратди. Қўмита маълумотларига кўра, ўртача, журналист ўлимига тааллуққли ҳар ўн ҳолатнинг фақат биттасида жиноятчи маҳкамага тортилади. Кўпинча давлат органлари ҳеч қандай чора кўрмайдилар. Бундан-да таҳликали томони шуки, ҳокимият доираларининг ўзи, қотилликка алоқадор ёки қотилликка оид ҳолатларни яширишга алоқадор, деган эҳтимоли бор ҳолатлар мавжуд.

Жиноят қидирув ишлари фаол олиб борилмас, айбдорларни жазолаш чоралари кўрилмас экан, қотиллар учун бу нарса бемалол ҳаракат қилиш ва уларга нисбатан жазо қўлланмаслигига ишора бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида журналистларга нисбатан зўравонлик масаласида бамайлихотиржамлик кайфияти бўлмаслиги керак. 2007 йилда биз Қўшма Штатларда журналистлик текшируви олиб борган Чонси Бейлига нисбатан Калифорнияда содир этилган, ларзага солувчи қотилликнинг гувоҳи бўлдик. Бу жиноятнинг тўла тафсилотлари, фақатгина, ҳозирга келиб, тергов ва уни маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қандай олиб борилаётгани тўғрисидаги тортишувлар давомида ойдинлашмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг маълумотларига кўра, 2008 йилда ЕХҲТга аъзо мамлакатларда олти журналистга нисбатан, уларнинг касбий фаолиятларига алоқадор қотилликлар содир этилган. Биз ЕХҲТнинг ушбу аъзо мамлакатларини, қотилларни топиб, жавобгарликка тортишга чақирамиз. Ушбу нодавлат ташкилотнинг маълумотига кўра, 1999 йилдан буён, биргина Россия Федерациясининг ўзида, фақатгина, жиноятчилик, оммавий тартибсизликлар ва коррупция ҳақида хабар берганлари учун ўн олти журналист ўлдирилган. Бу ўн олти қотилликдан фақат биттасигина очилган.

Қўшма Штатлар ушбу катталашиб бораётган муаммо муносабати билан бонг ураётган ва аъзо мамлакатларга матбуот эркинлигини таъминлаш бўйича бизнинг ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятларимизни эслатаётган ОАВ Эркинлиги Масалалари бўйича Вакилнинг ҳормай-толмай қилаётган саъй-ҳаракатларини қутлайди. Миклош Харасти таъкидлаганидек, “танқидий овозларни зўравонлик билан бўғишга қаратилган ҳаракатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан оддий жиноят деб эмас, балки, демократиянинг асосий қадриятларидан бири – сўз эркинлигини қўпориш, деб қаралиши керак”.

Мана шундай фикрлар билан Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлар эканмиз, биз келгусида ҳам ЕХҲТ доирасидаги ўз мажбуриятларимизни бажаришга қаратилган муштарак уринишларимизни давом эттиришимиз лозим.

Ташаккур, ҳурматли раиса хоним.