Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > Журналистларга ҳужум қилиш бутун жамиятга зиён етказади, дейди демократия фаоллари
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

Халқаро матбуот эркинлиги куни

Журналистларга ҳужум қилиш бутун жамиятга зиён етказади, дейди демократия фаоллари

Матбуот ҳуқуқлари бўйича фаоллар Жаҳон матбуот эркинлиги кунини изоҳламоқдалар 
 
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси хабар беришича, 2008 йил мобайнида 41 нафар журналист ўлдирилган ва 125 нафари қамоққа олинган.
Жим Фишер – Томпсон
шарҳловчи

Вашингтон – Агар журналистлар таъқиб қилинса, қамоққа олинса ёки ўлдирилса, нафақат улар, балки бутун жамият қурбонга айланади, дейди Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида гапирган матбуот ва демократия фаоллари.

1993 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эркин матбуотнинг аҳамиятига урғу бериш мақсадида ўлдирилган ва озодликдан маҳрум этилган журналистларни хотирлаб туриш учун ҳар йили 3 май кунини Жаҳон матбуот эркинлиги куни деб белгилаган. Бу йил журналистлар хавфсизлиги йили деб аталади.

Демократия, Инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бўйича Давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Карен Стюартнинг America.govга айтишича, “журналистларга ҳужум қилиш бутун эркин жамиятнинг энг асосий негизи бўлмиш фуқароларнинг ахборотдан эркин ва очиқ тарзда фойдаланиш ҳуқуқини поймол қилиш демакдир”.

“Бундай эркинликсиз демократияга эга бўлиш мумкин эмас”, дейди 27 апрел куни муқаддам Белоруссияда элчи сифатида ишлаган Карен хоним. Белоруссияда “АҚШ Элчихонаси қийин, репрессив шароитларда фаолият юритувчи журналистларни қўллаб-қувватлаш учун жуда машаққатли иш олиб борди, жумладан ҳуқуқий ёрдам бўйича тренинглар ва ташқи радио хизматларини молиялаштириш дастурларини санаш мумкин.

Мустақил матбуот, соғлом иқтисод ва демократиянинг ажралмас элементлари бўлган шаффофлик ва масъулиятни ҳукуматга юклайди, дейди Стюарт. Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитасининг хабар беришича, 2008 йил мобайнида 41 нафар журналист ўлдирилган ва 125 нафари қамоққа олинган. Ташкилотнинг маълум қилишича, яна бир янги йўналиш пайдо бўлган, яъни “Интернет журналистларини қамоққа олиш – интернет тармоқларида фаолият юритувчи репортёрлар ва муҳаррирлар дунё бўйича қамоққа олинган жаъми журналистларнинг учдан биридан ҳам ортиқдир”.

Дон Подеста, Демократия учун Миллий Жамғарма (NED)га қарашли Халқаро Матбуотга Кўмак Маркази (CIMA)нинг маслаҳатчи бошқарувчиси ва муҳаррири, журналистлар эркинлиги муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Вашингтон Пост газетасининг собиқ мухбири ва Жанубий Америка бўйича хорижий корреспонденти Подестанинг айтишича, америкаликлар “эркин ва мустақил матбуотни бутун дунё бўйлаб тарғиб этишлари лозим, бу эса журналистларни ҳимоя қилишни англатади, чунки журналистларсиз мустаҳкам демократия барпо этишнинг иложи йўқ – бу жуда оддий”.

CIMAнинг асосий мақсади “ривожланаётган мамлакатлардаги журналистларга ахборот, алоқалар ва дунё бўйлаб демократияни жорий қилишда матбуотнинг муҳим роли тўғрисида изланишлар билан ёрдам кўрсатишдир”, дейди Подеста.
CIMA/NED томонидан тайёрланган “Мустақил матбуотни қўллаб-қувватлаш” номли 2008 йил ҳисоботида таъкидланишича, кўпгина сиёсий соҳаларда “журналистларга бўлган зўравонлик кенг тус олган”.

Бунинг баъзи бир сабаблари қуйидагилардан иборат:

• Матбуот тўғрисидаги қонунлар кўп ҳолларда заиф ва ҳаммага ҳам бирдек қўлланилмайди.
• Матбуот ҳукуматлар томонидан назорат қилинади ва унинг цензурасидан ўтади.
• Ахборот олиш ва фойдаланишдаги ҳамкорлик оқсамоқда.
• Журналистларни ҳимоя қилишга тайёр ҳуқуқшунослар сони жуда кам.

NED Президенти Карл Жершманнинг айтишича: “Агар журналистлар тазйиққа учраса ва ҳатто ўлдирилса, бунинг учун ҳеч ким жазога тортилмас экан, у ҳолда уларнинг касбий маҳоратини яхшилаш борасида биз (нодавлат нотижорат ташкилотлар) олиб бораётган ишларнинг биронтаси матбуот эркинлигини таъминлаш учун етарли бўлмайди.

“Матбуот, айниқса текширув олиб борувчи репортерлар учун хавф бугунги кунда Сомали, Ироқ ва Россия давлатларида ҳар қачонгидан ҳам каттароқдир”, дейди Жершман. “Ҳукуматлар ўз наздида мустақил матбуот томонидан деб қараётган таҳдидга қарши курашар экан, матбуотга қарши тазйиқ кучайган”.

Халқаро матбуот эркинлигига икки-партиявий қўллаб-қувватлашни намоён этиш мақсадида, АҚШ қонун чиқарувчилари 2006 йил май ойида Матбуот Эркинлиги учун Конгресс Аъзолари Кенгашини ташкил этишди. Кенгаш мақсади журналистларни таъқиб қилиш ва цензурага қарши чоралар қўллаш орқали матбуот эркинлигини бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватлашдир. Кенгашга Сенатор Ричард Лугар (Индиана штатидан республикачи), Сенатор Крис Дод (Коннектикут штатидан демократ), Конгресс вакили Адам Шифф (Калифорния штатидан демократ) ва Конгресс вакили Майк Пенс (Индиана штатидан республикачи)лар ҳамраислик қилишади.

“Журналистлар ва матбуот вакиллари ахборот эркинлигининг пешқадамлари ҳисобланадилар. Уларга зиён-заҳмат етгудай бўлса, нафақат улар, балки бутун демократия бунинг қурбонига айланади”, дейди Дод пресс-релизда.

Шиффнинг айтишича, “Матбуот эркинлиги бўлмаган ерда ҳеч қандай эркинлик бўлмайди”. “Журналистлар ўз вазифаларини бажарганликлари учун ҳукуматлар уларни қамоққа олишларидан ёки ўзларига ё оилаларига зиён етказишларидан қўрққан ҳолда иш юритишга мажбур бўлмасликлари керак”, дейди у.