Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > Президент Обаманинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган баёноти
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

Халқаро матбуот эркинлиги куни

Президент Обаманинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган баёноти

Обама, ҳақиқатни юзага чиқариш йўлида меҳнат қилаётган эркагу-аёлларни қўллаб- қувватлаши ва улар таҳсинга сазовор эканлигини маълум қилди

ОҚ УЙ
Матбуот котиби идораси
2009 йил, 1 май

Президентнинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган баёноти
Жаҳон матбуот эркинлиги куни ҳар йили 3 майда нишонланади ва ушбу асосий эркинликнинг катта аҳамияти ҳақида барчамизнинг ёдимизга солади.

Мансабдан суиистеъмол қилиш ҳолларини фош этишда журналистларнинг беқиёс ролини бу куни нишонлар эканмиз, оммага куннинг янгиликларини етказишга ҳаракат қилаётган  журналистларнинг, қотиллик ёки қамоққа ташлаш орқали, овозини бўғиш ҳоллари ошиб бораётганидан хавотирдамиз.
 
Гарчи Жаҳон матбуот эркинлиги куни 1993 йилдан бери нишонланиб келаётган бўлсада, унинг илдизлари халқаро ҳамжамият замирида чуқур илдиз отган. 1948 йили курраи замин бўйлаб ҳалқлар Иккинчи Жаҳон Уруши даҳшатларидан қайта оёққа турар эканлар, давлатлар, Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясига “ҳар бир инсон маслак эркинлигига ва уни эркин ифодалаш ҳуқуқига эгадир; ушбу ҳуқуқ ҳеч бир халалсиз ўз маслакларига риоя этиш эркинлигини ва ахборот ва ғояларни ҳар қандай воситалар билан ҳамда давлат чегараларидан мустақил тарзда қидириш, олиш ва тарқатиш эркини қамраб олади” деган фундаментал тамойилни бириктиришни жоиз, деб билганлар. 

Гарчи дунё матбуот эркинлигининг асосий ва рад қилиб бўлмайдиган аҳамиятини эътироф этсада, журналистлар кўплаб таҳликаларга дуч келмоқдалар. Ушбу сана, илк бор 16 йил муқаддам нишонлангандан бери, 692 нафар журналист ҳалок бўлган.  Бу ҳалокатларнинг фақат учдан бири уруш амалиётларини ёритишда учрайдиган хавф сабабли рўй берган; қурбонларнинг аксарияти эса ўз юртларида жиноят, коррупция ва милий хавфсизлик мавзуларини ёритган маҳаллий журналистлар бўлган. Ушбу фожиали рақамга қўшимча ҳолда, ҳар йили юзлаб журналистлар қўрқитиш, цензура ва асоссиз равишда ҳибсга олинадилар, ва бунга сабаб уларнинг ҳақиқатни топиш иштиёқида бўлганлари ва эркин жамият - хабардор фуқаролардан иборат, деган шиорга қатъий ишонганларидир. Заминимизниг барча бурчакларида қамоққа ташланган ёки тазйиққа учраётган журналистлар бор: Озарбайжондан то Зимбабвегача, Бирмадан то Ўзбекистонгача, Кубадан то Эритреягача. Ушбу хавотирли воқеъликнинг рамзий мисоллари сифатида қуйидаги шахсларни келтириш мумкин: Шри Ланкада Жи. Эс. Тиссайнаягам ёки Хитойда Ху Жиа. Биз шунингдек айни пайтда мамлакатимизнинг хориждаги тутқинликда ушлаб турилган фуқаролари: Эронда - Роксана Сабери, Шимолий Кореяда – Эуна Ли ва Лаура Линг тақдири борасида қаттиқ хавотирдамиз.   
 
Бугун мен матбуот соҳасининг ҳақиқатни юзага чиқариш ва дунё бўйлаб масъулият ҳиссини ошириш сари иш олиб бораётган барча жасур эркагу аёлларни қўллаб- қувватлашимни маълум этаман ва таҳсин айтаман. Шу аснода, мен Томас Жефферсоннинг сўзларини ёдга оламан: “Ҳукуматларимизнинг негизини халқ фикри ташкил қилар экан, энг бирламчи мақсад ўша ҳуқуқни сақлашдир; агар мендан, газеталарсиз ҳукумат бўлиши яхшими, ёки ҳукуматсиз газеталар, деб сўрашганда, мен ҳеч иккиланмай охиргисини танлаган бўлардим.”