Skip Navigation
Сиз ...дасиз: АҚШ сиёсати > Маколалар > Давлат котиби Клинтоннинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган баёноти
Skip Left Section Navigation
АҚШ сиёсати

Халқаро матбуот эркинлиги куни

Давлат котиби Клинтоннинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган баёноти

Клинтон АҚШнинг дунё бўйлаб матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилган мажбуриятини қайта тасдиқламоқда
АҚШ Давлат департаменти
Матбуот вакили идораси
2009 йил, 1 май

ДАВЛАТ КОТИБИ КЛИНТОН БАЁНОТИ

Жаҳон матбуот эркинлиги куни

Америка Қўшма Штатлари халқаро ҳамжамият билан бирга Жаҳон матбуот эркинлиги кунини нишонлаш ҳамда инсон қадр-қиммати, озодлиги ва фаровонлигини олға суришда журналистлар қўшаётган ҳиссани эътироф этишдан фаҳрланади. 

Бугун биз яшаётган дунёда ахборот ва ғояларнинг эркин оқими, тараққиёт учун қудратли куч бўлиб хизмат қилмоқда. Мустақил босма, электрон ва интернет оммавий ахборот воситалари (ОАВ) нафақат янгилик ва фикрлар манбасидир.  Улар шунингдек мансабдан суиистеъмол қилиш ҳолларини фош этадилар, коррупцияга қарши курашадилар, гумон ва фаразларга барҳам берадилар ва янги ғоя ва ўзгача фикрларга конструктив равишда йўл очадилар.   

Матбуот эркинлиги Бирлашган Милатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси томонидан ҳимоя қилинади ва ҳар бир эркин жамиятнинг нишонасидир. Қаерда ОАВ эркинлиги таҳлика остида бўлса, ўша ерда бошқа инсон ҳуқуқлари ҳам хавф остида бўлади. Эркин ОАВ демократия учун ўта муҳимдир, шу билан бирга у, барқарор иқтисодий тараққиёт учун лозим бўлган шаффофлик ва масъулиятни юзага келтиради.  

Ҳокимиятдан суиистеъмол қилиш ва коррупцияни қўллашга интилаётганлар ОАВ эркинлигини хавф сифатида кўрадилар. Очиқ матбуотни қўллаб-қувватлаш ўрнига улар мустақил овозларни назорат қилишга ёки ўчиришга урунадилар. Улар ахборот ташкилотларига ва журналистларга қарши қўллаётган услублар, чекловчи руҳдаги қонун-қоидалардан тортиб, то цензура, зўравонлик, қамоққа олиш ва ҳатто қотилликдан иборат. Бундай тактикалар янги эмас ва жавобсиз қолмайди.

Биз айниқса мамлакатимизнинг хориждаги тутқинликда ушлаб турилган фуқаролари: Эронда - Роксана Сабери, Шимолий Кореяда – Эуна Ли ва Лаура Линг тақдири борасида қаттиқ хавотирдамиз.   
 
Президент Обама номидан, мен Америка Қўшма Штатларнинг дунё бўйлаб ОАВ эркинлигига бўлган мажбуриятини қайта тасдиқламоқчиман. Биз бу мақсадга дипломатик саъй-ҳаракатлар ва алмашинув ва кўмак дастурларимиз орқали эришамиз. Биз ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорликда ва ОАВ аъзолари билан бевосита иш олиб борамиз. ОАВ эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилганлари учун тазйиққа дуч келаётган жасур эркагу-аёллар билан биз ёнма-ён турамиз.