Таълим алмашинуви
Ёшлар Алмашинуви Имконияти (ЁАИ)
Ёшлар Алмашинуви Имконияти Ўзбекистон мактаблари ўқувчиларининг АҚШ мактабларида бир ўқув йили давомида таҳсил олишлари ва Америка оиласида яшашлари учун мўлжалланган дастурдир.
Дастур Танлови Талаблари:
Дастурда қатнашиш учун ўқувчи қуйида келтирилган танлов талабларига жавоб бериши керак:
- Ҳозирги пайтда ўқувчи мактабнинг 9-синф, 10-синфида ёки лицей ё коллежнинг 1-курсида ўқиётган бўлиши;
- 1993 йил 1 январда ё ундан кейин ҳамда 1994 йил 1 майда ё ундан олдин туғилган бўлиши;
- Баҳолари "яхши" ёки "аъло" бўлиши;
- Муқаддам инглиз тилини ўрганган ҳамда инглиз тилида сўзлай ва ўқий оладиган;
- Ўзбекистон фуқароси бўлиши ва Ўзбекистон паспортини олишга ҳақли бўлиши лозим.
Ёшлар Алмашинуви Имконияти Дастурига топшириш:
Анкеталарни топшириш имконияти пайдо бўлиши билан, номзодлар:
- Онлайн кўринишдаги анкета формасини тўлдиришлари ва иншо саволларига жавоб ёзишлари ҳамда керакли ҳужжатларни почта, электрон почта орқали ёки шахсан АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонасига топширишлари;
-ЁХУД-
- Тўлдирилган анкета формаси ва иншо саволларига ёзилган жавобларнинг чиқарилган нусхасини керакли ҳужжатлар билан биргаликда почта орқали ёки шахсан АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонасига топширишлари лозим.
Анкета формалари кўриб чиқилгандан сўнг, ярим финал ғолиблари тест ва суҳбатлар учун таклиф этилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган қатнашчилар дастур ғолибларига айланадилар ҳамда Америка мактабида бир йил давомида таҳсил олиш ва Америка оиласида яшаш имкониятига эга бўладилар.
Диккат: Ёшлар Алмашинуви Дастури қўшимча маълумот эълон қилингунга қадар 2010-2011 йиллар учун тўхтатиб турилади.
Жамоатчилик билан алоқалар Бўлими
Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси
Мойқўрғон кўчаси, 3 уй, Юнусобод тумани, 5-квартал
Тошкент, 100093 Ўзбекистон
Телефон: (+998-71) 140-2441
Факс: (+998-71) 120-6302
Электрон почта: Tashkent-Program@state.gov
Веб-сайт: http://uzbekistan.usembassy.gov/exchanges


